Фото: Cosmopolitan
Агар Кети Райтга бир кун уни ўлим ёқасига олиб келадиган кундалик пардози ҳамда уни фақат профессионал шифокорлар қутқариши ҳақида айтилганда, у албатта, ишонмаган бўлар эди. Ҳаммаси ҳам шу тарзда бошланди.
Гўзаллик оламида иккита қоида кўпчилик томонидан бузилади:
Қоида тариқасида ушбу қонунбузарлик фожиали оқибатга олиб келмайди. Аммо Техас штатининг Остин шаҳрида яшовчи 21 яшар Кети Райт айнан юқоридагиларга амал қилмагани учун бу дунёдан кўз юмишига бир бахя қолди.
Ҳаммаси шунчаки оддий бошланган эди. Эрталаб уйғонган Кети юзида кичик ҳуснбузарни кўрди. Кети барча каби уни сиқиб ташлади-да, макияж қилиб, коллежга жўнаб кетди. Эртаси куни эса кичик ҳуснбузар изи ёнида, бурун кўпригида каттагинаси турар эди. Кети ундан ҳам халос бўлди. Аммо ҳуснбузар йўқ бўлиш ўрнига яллиғланди, қизнинг юзи шишиб, оғриқ ва тана ҳарорати пайдо бўлди. Ота-она тез ёрдам чақиришга қизини кўндирди ва унинг ҳаётини сақлаб қолди.
Фото: Cosmopolitan
Касалхонада унга шифокорлар жиддий стафилококк инфекцияси борлигини маълум қилган. Тери остида кўпайган бактериялар эпидермиснинг чуқур қатламларига, сўнгра ички органларга кириб бориши мумкин. Агар вақтида шифокорлар ёрдам кўрсатмаганида, инфекция кўзга тушиб, кўриш қобилиятини пасайтириши ёки охири ўлим билан тугайдиган мия касаллигигача бориши мумкин эди.
Қандай қилиб стафилококк инфекция ярага тушган бўлиши мумкин? Шифокорлар Кетининг терисига тегган барча буюмларни текшириб кўрди. Натижада бўяниш чўткаларида хавфли бактериялар мавжуд эканлиги аниқланган.
![]()
Фото: Cosmopolitan
«Ухлашдан олдин макияжни тозалашни ҳеч унутмаганман, юз терисини ҳамиша тозалаб, яхши парвариш қилар эдим. Аммо чўтка ва спонжларни ювишга эринардим, бу эса менга қимматга тушди.
Мен ушбу воқеани дунёдаги барча қизлар ҳозироқ бўяниш воситаларини яхшилаб ювиб, сўнгра фойдалансин. Улар менинг қайғули тажрибамни такрорламайди, деган умид билан ёздим», – дейди Кети ўзининг Facebook саҳифасида.
![]()
Фото: Cosmopolitan “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

- чўтка ва спонжларни мунтазам ювиш;
- ҳуснбузарларни сиқмаслик.

Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

Исломбек Исмоилов: "Навбаҳор" билан дуранг адолатли натижа бўлди"

Янгийўлда юк машинаси ёниб кетди

Фаррух Тошпулатов: Ангрен шаҳар бўлим бошлиғи М.Юсуповага нисбатан текширув ишлари якунланди

Марказий Осиё дербисида имкониятлар қандай? Ёхуд терма жамоа устозининг Саудиядаги режалари ҳақида

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди

Вазир қонунлар ҳаммага бирдек қўлланиши кераклиги ҳақида гапирди