23:00 / 06.04.2021
2 681

Бевақт ўлим хавфини юзга келтирувчи углеводларга бой 5 маҳсулот

Бевақт ўлим хавфини юзга келтирувчи углеводларга бой 5 маҳсулот
Организм яхши ишлаши учун углеводлар, албатта, керак, уларсиз танадаги кўплаб жараёнлар тартиби бузилади, лекин уларга қарам бўлган одамлар эса ҳақиқатан ҳам ҳаётини хавф остига қўядилар.

5000 дан ортиқ одам иштирок этган тадқиқот натижаси шуни кўрсатдики, углеводларни жуда кўп истеъмол қилганларда (кунлик овқатланишнинг 60 фоизидан кўпроғи) кейинги етти йил ичида юрак хуружи ёки қон томирлари туфайли ўлим хавфи 30 фоизга ошган. Шунга кўра бевақт ўлим хавфини сезиларли даражада ошириши мумкин бўлган углеводларга бой маҳсулотлар рўйхати тузилди.

Мевали шарбатлар

Фото: «Домашний очаг»
Бир йил давомида кунига атиги икки стакан ичилган шарбат юрак хасталиги хавфини деярли 150 фоизга оширади. Гап шундаки, мевали шарбатлар таркибида шакар жуда кўп бўлиб, клетчатка мавжуд эмас. Шарбат ичганингизда қондаги қанд миқдори бир зумда кўтарилади ва шунчалик тез тушади. Бу эса организм учун хавфли бўлиб, эндокрин тизимини зарарлаши ва юрак фаолиятига ёмон таъсир қилиши мумкин. Энг маъқули, шарбат ўрнига сув ичинг, меваларни эса шундайлигича тишлаб еяверинг.

Ширин ичимликлар

Фото: «Домашний очаг»
Бундай маҳсулотлар таркибида углевод ва «бўш» калориялар кўп бўлиб, бундан ташқари, деярли барча турдаги ичимликлар қондаги қанд миқдорини оширади. Ширин ичимликлардан доимий равишда фойдаланиш семириш хавфини оширади, бу эса юрак ва қон томирлари фаолиятини бузади, гипертония ва диабет касаллигини қўзғатади.

Оқ гуруч ва макарон маҳсулотлари

Фото: «Домашний очаг»
Нима учун «қайта ишланган» углеводлар зарарли? Чунки уларда деярли ҳеч қандай клетчатка йўқ. Бу эса қондаги глюкоза миқдорини нормал ушлаб туришга ёрдам беради ва қанд миқдорининг кўпайишидан ҳимоя қилади. Озиқ-овқат маҳсулотларини танлашда клетчатка таркибига эътибор беришни унутманг.

Қуруқ нонушта ва ёрмалар

Фото: «Домашний очаг»
Бошоқли ўсимликларга қанча кўп ишлов берилса, маҳсулот таркибида клетчатка шунча кам бўлади ва «бўш» калориялар кўпаяди. Яримтайёр ёрмали бўтқа организмга ҳеч қандай фойда келтирмайди, аммо зарари катта бўлиши мумкин. Аввал айтилганидек, маҳсулот таркибидаги клетчатка миқдорига эътибор беринг ва у етарлича юқори бўлган маҳсулотларни танланг.

Донли батонлар

Фото: «Домашний очаг»
Ҳайрон қолдингизми? Аммо, афсуски, шундай: тайёр донли батонлар соғлиғимизга ёрдам беришдан кўра кўпроқ зарар келтиради: уларнинг деярли барчаси таркибида шакар сиропи, шакар ёки фруктоза ва шоколад пастаси бор. Уларда какао жуда оз, аммо жуда кўп «бўш» калория мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бевақт ўлим хавфини юзга келтирувчи углеводларга бой 5 маҳсулот