21:12 / 09.04.2021
4 425

Оёқ шишишидан қандай халос бўлиш мумкин?

Оёқ шишишидан қандай халос бўлиш мумкин?
Кўпинча оёқларнинг тунда шишиб кетиши кузатилади. Шунинг учун ҳам оёқ кийим танлашда ўлчам, сифат ва қулайликка эътибор қаратиш лозим.

Албатта, бундай ўзгариш табиий жараён эмас. Одатда одамлар тананинг бу каби хусусиятига эътибор бермайди, аммо баданда сув йиғилиб қолишининг ўзига хос сабаблари бор.

Маълумки, қон томирлар бўйлаб ҳаракат қилади. Қон оқсиллари сувни боғлайди ва шунинг учун суюқлик капиллярларда сақланади. Қон ва тўқималар ўртасидаги метаболик жараёнлар капиллярларнинг энг нозик деворлари орқали содир бўлади. Улар суюқлик томирларга эркин кира олмаслиги учун мўлжалланган. Аммо капиллярларда босим кўтарилганда қоннинг суюқ қисми капиллярларнинг деворлари орқали ташқарига чиқади. Шундай қилиб, шиш пайдо бўлади.

Яъни, оёқларда шиш пайдо бўлишининг энг кенг тарқалган сабаби − капиллярлардаги босимнинг ошиши билан боғлиқ. Лекин ўз-ўзидан босим кўтарилмайди. Кўпинча оёқлар шишишининг дастлабки сабаби думғаза суягининг жароҳати бўлиши мумкин.

Нега оёқлар шишади?

Шишлар қонда оқсил миқдорининг камайиши билан боғлиқ. Бу инсон озиқланишининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади, масалан, оқсил синтезининг бузилиши ёки буйраклар орқали оқсилнинг жиддий йўқотилиши туфайли юзага келади.

Оёқларнинг шишишида унинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш жуда муҳим. Амалиёт шуни кўрсатадики, кўпинча ички органлар ва тос суяклари механикасининг тўғри ҳолатини тиклашда беморлар оёқлари шишиб кетади. Шунинг учун оёқ қисми доимий шишларга мойил бўлса, остеопат билан боғланиш ва оёқ томирларини ультратовуш кўригидан ўтказиш зарур.

Шишларни массаж қилиш

Шиш билан курашишда тиббий муолажалардан ташқари, албатта, оёқлар массажини унутмаслик лозим. Совуқ ванналар ва совуқ сув билан оёқларни ювиш ҳам шишларга қарши курашишга ёрдам беради.

Шунингдек, пойабзал кийишда ҳамиша қулайини танлаш лозим. Бу энг оддий тавсия бўлиши табиий, балки шунинг учун ҳам инсонлар буни бееътибор қолдиради. Қулайлик биринчи ўринга қўйилса, саломатликда ҳам бошқа муаммолар келиб чиқмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Оёқ шишишидан қандай халос бўлиш мумкин?