22:00 / 27.04.2021
3 753

Ифторлик учун туркча таом − ислим кебаб тайёрлаймиз


Фото: Lifehacker
Турк ошхонасининг ўзига хослигини мазали таомлари орқали ҳам тасаввур қилиш мумкин. Мазкур таом ҳам ноодатий тарзда пиширилади. Помидор соусининг бақлажон билан ўзаро уйғунлиги ҳамда фрикаделкалар таомни янада иштаҳаочар қилиши, шубҳасиз.

Керакли маҳсулотлар:
  • пиёз − 1 дона;
  • саримсоқ − 5 бўлак;
  • қийма − 600 грамм;
  • қуритилган нон − 3-4 ош қошиқ;
  • тухум − 1 дона;
  • бақлажон − 5 дона;
  • ўсимлик мойи − 70-100 мл;
  • томат пастаси − 1 ош қошиқ;
  • сув − 500 мл;
  • помидор шарбати − 220 грамм;
  • черри помидори − 25-30 дона;
  • кўкат, туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Пиёз, саримсоқ, кўкат майда тўғралади.
  2. Қийма пиёз, кўкат, саримсоқ, қуритилган нон, тухум, туз ва зираворлар билан аралаштирилади.
  3. Аралашмадан кичкина фрикаделкалар ясалиб, 30-40 дақиқага музлаткичга қўйилади.
  4. Бақлажон узун шаклда кесиб олиниб, қизаргунга қадар ёғда қовурилади.
  5. Сўнгра ёғини шимиб олиш учун қоғоз салфетка устига териб чиқилади.
  6. Товага ёғ қуйилиб, фрикаделкалар 2-3 дақиқа давомида қовурилади.
  7. Товадан фрикаделкалар олингач, томат пастаси солинади.
  8. Устидан 250 мл сув ва ортиб қолган саримсоқ қўшилади ва 2-3 дақиқа давомида қайнатилади.
  9. Сўнгра помидор шарбати қуйилиб, қуюқлашгунча қайнатилади.
  10. Печ 200 даражада қиздирилиб, қолип ичига бақлажонлар Х шаклида қўйилади ва устида фрикаделкалар жойлаштирилиб, бақлажон учлари уларни беркитадиган даражада ёпилади.
  11. Черри помидори бақлажон устидан қўйилади ва тушиб кетмаслиги учун кичик санчқилар санчиб қўйилади.
  12. Сўнгра қолипга помидор соуси ва устидан 250 мл сув қуйилади ва 30-35 дақиқа давомида печда пишириб олинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ифторлик учун туркча таом − ислим кебаб тайёрлаймиз