20:00 / 29.04.2021
2 506

Озиқлантиринг ва намлантиришни унутманг: терига 30 ёшдан кейин қандай парвариш керак?


Фото: Cosmopolitan
Неча ёш бўлишдан қатъи назар терини парвариш қилиш муҳим саналади. Ёшликда ёғли тери ва ҳуснбузарларга қарши курашиш асосий бўлса, ёш ўтиши билан ажин ва пигмент доғлар тушишининг олдини олиш керак.

Намлантириш ва терини тозалашнинг ўзи вақт ўтиши билан камлик қилади. Терининг янгиланиши ва ранги тиниқ ва соғлом бўлишига ҳисса қўшувчи пилинг муолажаси ҳақида ҳам унутмаслик керак. Қолаверса, терининг эластик ва таранг бўлиши учун фойдали косметик воситалардан фойдаланиш керак.

Терининг тонусига жавоб берадиган коллаген оқсилининг ишлаб чиқарилиши 25 ёшдан кейин секинлашади, айнан шу сабаб ҳам 30 ёшдан кейин нафақат махсус косметик воситалардан фойдаланиш, балки тўғри овқатланиш ва терини нафақат усти, балки ички томондан ҳам намлантириб туриш керак.
30 ёшдан кейин терини парвариш қилиш бўйича 5 қоида:

Ажин тушишининг олдини оладиган крем
Бундай кремнинг таркибида фойдали компонент ва антиоксидантларга бойини харид қилинг.

Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремдан фойдаланишни унутманг
СПФ-кремларни нафақат соҳилда ёки ёзда, балки бошқа кунларда ҳам суртишни канда қилмаслик керак. Бу эрта ажин ва доғ тушишининг олдини олибгина қолмай, меланома профилактикаси ҳам саналади.

Терини ичидан намлантиришни унутманг
Мунтазам равишда сув ичиш билан бирга, махсус витамин ва минераллар комплексини қабул қилиш керак. Таркибидаги витамин, ўсимлик компонентлари терининг саломатлиги ва гўзаллигини таъминлайди. Комплекс таркибидаги коллаген пептидлари терининг эластик бўлишига ҳисса қўшиб, ажинларни камайтиради.

Тўғри овқатланинг
Рационда углевод, оқсил ва ёғга бой маҳсулотлар бўлишига эътибор қаратинг. Тери саломатлиги учун аҳамиятли бўлган ёғлар етишмаганда, тери аввалгидек эластик бўлмайди ва ажинлар пайдо бўла бошлайди.

Тиниқиб ухланг
Ҳаддан ортиқ кўп ёки кам ухлаш саломатлик, кайфият ва тери аҳволига салбий таъсир қилгани сабаб олимлар 7 соат ухлаш кераклигини таъкидлайди. Тиниқиб ухламаганда кўз остида қора ҳалқалар пайдо бўлади, тери сўлғин ва носоғлом кўринади. Кўп ухлаганда эса шишлар пайдо бўлади. Айнан шу сабаб ҳам режимга риоя қилиб, кераклигича ухлаш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озиқлантиринг ва намлантиришни унутманг: терига 30 ёшдан кейин қандай парвариш керак?