Фото: «Домашний очаг»
Айрим касалликлар кўздаги ўзгариш ва кўриш қобилиятининг ёмонлашиши билан намоён бўлиши мумкинлиги сабаб ҳам йилда бир марта офталмолог шифокорга бориш керак.
Саратон
Бош мия саратонини дастлабки босқичда аниқлаш учун кўзларни мунтазам равишда текшириб туриш ва ўзгаришларга бефарқ бўлмаслик керак. Кўз пардасига қон қуйилиши лейкемиядан, рангдор пардадаги ўзгаришлар эса нафақат тери, балки кўзга ҳам зарар етказиши мумкин бўлган меланомадан дарак бериши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам офталмолог шифокор кўригидан бир йилда камида бир марта ўтиш тавсия қилинади.
Қандли диабет
Кўзга бироз қон қуйилиши иккинчи турдаги қандли диабетнинг энг дастлабки босқичидаги симптомларидан бири саналади. Аксарият ҳолларда ушбу белги доимий равишда чанқаш, ҳолсизлик ва чарчашдан аввал кузатилади. Мазкур аломатларга вақтида эътибор қаратилса, турмуш тарзи ва рационни ўзгартириб, касаллик ривожланишининг олдини олса бўлади.
Гипертония ва юрак касалликлари
АҚШ ва Европалик мутахассислар ўтказган тадқиқотларда кўздаги майда қон томирларнинг торайиши билан юрак касалликлари ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланган. Қолаверса, айнан мазкур симптомлар гипертония ривожланаётганидан далолат бериши мумкин.
Паришонхотир склероз
Кўриш нервларининг яллиғланиши паришонхотир склероздан азият чекаётган 75 фоиз беморда кузатилади. Аммо ўзбошимчалик билан ташхис қўймаслик, невролог шифокорга мурожаат қилиш керак.
Ревматоид артрит
Қуруқ кўзлар синдроми ревматоид артрит касаллигига хос энг кўп тарқалган офталмологик симптом саналади. Маълум бўлишича, ревматоид артритдан азият чекадиган ҳар тўртинчи беморда кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммо кузатилади. Гап шундаки, артрит билан касалланган бемор организмидаги яллиғланиш билан боғлиқ кимёвий моддалар эртами, кечми кўз олмасига ҳам зарар етказади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Такер Карлсон: Зеленский ўз муддатини ўтаб бўлган ва ҳокимиятда қолишда давом этмоқда
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди