Фото: Freepik
Сиз-у бизни безовта қиладиган саломатлик билан боғлиқ муаммолар кечаси телефонга тикилиб кеч ухлаш ва тиниқиб турмаслик билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Вазн ортиши
Тадқиқотларда уйқунинг меъёрда бўлмаслиги ва ортиқча вазн ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланган. Тиниқиб ухламаслик қондаги глюкоза ва гормонлар миқдорига таъсир қилади. Оқибатда метаболизм ёмонлашиб, иштаҳа очилади. Бундан ташқари, чарчоқ ҳис қилинганда одамнинг спорт билан шуғуллангиси ва жисмоний фаол бўлгиси келмайди.
Кайфият ёмонлашиши
Уйқунинг меъёрда бўлмаслиги асабийлашиш, жиззаки бўлиш ва негатив эмоцияларга сабаб бўлади. Шу сабаб ҳам вақтида ётиб, тиниқиб ухлаш керак.
Хотиранинг сусайиши
Ҳаддан ортиқ чарчаган одам бошқаларнинг исми ёки бирон сўзни эслаши учун одатдагидан кўпроқ вақт сарфлайди. Диққат қилиш ва самарали ишлаш ҳам имконсиз бўлади. Кофеин бу муаммога ечим бўлгандек туйилгани билан, оқибатда уйқу ёмонлашишига ҳам олиб келади.
Терида муаммолар
Тунда терининг саломатлиги ва таранглиги учун муҳим бўлган коллаген ажралади. Уйқу меъёрда бўлмаганда эса тери тикланишга улгурмайди. Бунда стресс гормони кортизол фаол бўлади ва шунинг ҳисобига юзга ҳуснбузар тошиб, тери билан боғлиқ бошқа муаммолар кузатилади.
Руҳий саломатликда муаммо
Уйқу етарли бўлмаслиги психологик ўзгаришларга ҳам олиб келади. Албатта, руҳий ҳолатда муаммолар кузатилишига бошқа омиллар ҳам таъсир қилиши мумкин, лекин уйқу билан боғлиқлиги пайқаб қолинса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Иштаҳанинг карнай бўлиши
Чарчаган ва ҳолдан тойган организм кучга тўлиш учун «ёқилғи» талаб қила бошлайди. Бунинг ҳисобига тез сингадиган углеводлар — шакар, калорияга бой таом ва ширин ичимликларга бўлган талаб ошади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...