Фото: Freepik
Ушбу тавсиялар ҳар қандай аёл-қизга фойдали бўлишига шубҳа йўқ.
1-муаммо: Целлюлит
Ростини айтганда, аёллар учун табиий экани ҳисобига целюллитдан бутунлай қочиб бўлмайди. Аммо пайдо бўлишини бироз камайтиришга эришиш мумкин. Вазнингиздан келиб чиқиб ҳар бир кило учун 30 мл сув ичинг, бу терининг эластиклигини оширишга ёрдам беради. Ортиқча суюқликдан қутилиш учун эса рационга таркибида калий бўлган маҳсулотлар қўшиш тавсия қилинади. Бу орқали сиз бир вақтнинг ўзида вазн камайиши, терининг таранглашишига эришасиз.
2-муаммо: Капиллярларнинг юлдузча шаклида кўриниши
Оёқларда капиллярларнинг сеткага ўхшаб кўзга ташланиши сизда варикоз эканини билдирмайди. Бу муаммони бартараф қилишга лазерли коагуляция сеанси ёрдам беради.
3-муаммо: Варикоз
Оёқлардаги яққол кўзга ташланадиган қон томирларни флебологга кўрсатиш керак. Веналар УЗИ орқали текширилганидан кейин шифокор сизга склеротерапия қилдириш кераклигини айтиши мумкин. Бунда икки-уч ҳафта давомида тайёргарлик кўриш керак бўлади.
4-муаммо: Терининг осилиб қолиши
Кескин озиш ёки семириш оқибатида тери деформацияланиши ва осилиб қолиши мумкин. Бундай вақтда сизга лазерли муолажа ёрдам беради. 5-7 ҳафтадан кейин ижобий ўзгаришга гувоҳ бўлишингиз мумкин.
5-муаммо: Товонларнинг қуриб қолиши
Пойабзал ичидан 100 фоиз пахтадан тикилган пайпоқ кийилмаганда оёқ терлайди кейин эса қотиб қолади. Бундай вақтда антиперспирантлар, антибактериал хусусиятга эга тиббий воситалар ва товонларни юмшатадиган кремдан фойдаланиш тавсия қилинади.
6-муаммо: Оёқ тери рангининг бир хилда бўлмаслиги
Депиляция ёки эпиляциядан кейин юзага келган мазкур муаммони бартараф қилиш учун пилинг ва скраблардан фойдаланинг.
7-муаммо: Тирноқнинг нотўғри ўсиши
Тирноқлар ҳаддан ортиқ калта қилиб олинганда ва шу билан бирга оёқни сиқиб турадиган пайпоқ кийилганда тирноқ пластинасининг четки қисми терига қадалиши ва яллиғланиш келтириб чиқариши мумкин. Подолог шифокор махсус плёнка ёки пластик ёрдамида муаммони бартараф қилиши, шунингдек, антибактериал воситалардан ванна қилиш кераклигини айтади.
8-муаммо: Тукларнинг терининг ичига қараб ўсиши
Бундай ҳолат кузатилишига асосан терининг устки қавати қуруқлиги ва қалинлиги сабаб бўлиши мумкин. Бундай вақтда терини намлантирувчи ва озиқлантирувчи кремлар яхши самара беради.
9-муаммо: Терининг дағаллашиши
Ноқулай пойабзал, ортиқча вазн сабаб юзага келадиган муаммони педикюр муолажаси давомида бартараф қилиш мумкин. Қайта такрорланмаслиги учун эса қулай пойабзал кийиш тавсия қилинади.
10-муаммо: Оёқ кафти тагидаги сўгаллар
Оёқ кафтининг тагидаги сўгалнинг қадоқдан фарқи — унга қўл билан тегинганда сезилишида. Келиб чиқишига одам папиллома вируси сабабчи бўладиган сўгални жарроҳлик йўли билан олиб ташласа бўлади. Шундан кейин дерматолог шифокор вирус ва замбуруғга қарши даво чораларини ёзиб беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...