11:26 / 27.05.2021
2 204

Бел оғриғидан дориларсиз халос бўлишнинг 6 усули


Фото: Getty Images
ЖССТ маълумотларига кўра, Ер юзидаги ҳар учинчи одамда умуртқа поғонаси ёки бўғимлари билан боғлиқ муаммолар мавжуд. 30 ёшга келиб, дунё аҳолисининг тахминан 84 фоизи умуртқанинг даврий ёки сурункали оғриғидан шикоят қилади, уларнинг аксарияти бел соҳасидаги оғриқлардир.

Уй шароитида бел оғриғидан оддий жисмоний машқлар ёрдамида қутулишингиз мумкин:
  • кун давомида бир неча марта деворга суяниб туринг, бошингизнинг тепаси деворга тегишига ҳаракат қилинг. Елкангизни текисланг, шунда кураклар иложи борича деворга тегиб турсин, думғаза ва товон орқаси ҳам деворга тегиб туриши лозим. Бел умуртқасини деворга яхшироқ босиб туринг — бу бел мушакларини кучайтиради. Шундай ҳолатда  кунига 5-10 марта бирдан уч дақиқагача туринг;
  • худди шу машқни полда, гимнастика гиламчасида ётган ҳолда бажаринг. Ухлашдан олдин гимнастика гиламчасида машқ қилиш фойдалидир.

Фото: Getty Images
  • агар ухлашга ётганда бел соҳасида ноқулайлик сезсангиз, тизза остига ўралган кичикроқ сочиқ қўйинг. Сочиқ баландлиги ўзингизга қулай бўлсин.
  • ётишдан олдин ёки кун давомида белингизни бўшаштиришнинг яна бир усули: чалқанча ётган ҳолатда тиззангизни қорин соҳасига қўйиб, оёқларни қўлларингиз билан қучоқланг. Бир неча дақиқа давомида шундай ётинг. Кейин енгил қайрилиб оёқларни тиззалар букилган ҳолда ўнгга қўйинг, пастки оёғингизни тўғриланг, бошингизни чап томонга буринг. Чап қўл эгилган оёққа таянади. Тўғри ва чуқур нафас олинг, текисланинг. Худди шу машқни чап томонингизда ҳам такрорланг. Ушбу машқни бир неча марта, тезкор ҳаракатларсиз секин бажаринг.
  • ўзингизни фитболда ўтиришга ўргатинг.

Фото: Getty Images
Ва яна бир муҳим маслаҳат, айниқса, ёш оналар ва иши оғир жисмоний фаоллик билан боғлиқ бўлганлар учун муҳим: бирор оғир нарсани кўтаришда ҳар доим «тўғри» умуртқадан бошланг, бел умуртқаси эгилишига эҳтиёт бўлинг, бундай пайтда  ҳар доим тиззаларингизни букиб олинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бел оғриғидан дориларсиз халос бўлишнинг 6 усули