21:00 / 28.05.2021
3 018

Муаммо уйингизда: аксиришнинг 11 сабаби


Фото: «Домашний очаг»
Кунига 1 ёки 2 марта аксириш табиий, аммо қайта ва қайта такрорланиши, шу билан бирга, нафас олишда қийинчилик кузатилиши ҳамда қичиниш сизда аллергия борлигидан дарак бериши, унинг қўзғатувчиси эса уйингизда бўлиши мумкин.

Чангютгич
Чангютгичнинг НЕРА-фитлрларига бирор нима тиқилиб қолганда ёки қопининг 4 дан 3 қисми тўлганда ҳам ишлатавериш чангнинг ҳавога кўтарилишига сабаб бўлади. Шу сабаб ҳам фильтрни ҳар ярим йилда ўзгартириш, қоп ва чанг йиғиладиган контейнерларни эса тўлишини кутмаслик керак.

Елвизак
Аксириш чанг ёки намлик ёки совуқ ҳаво бурундаги нервларга таъсир қилганда юз беради. Шу сабаб ҳам елвизак бўлганда кишида аксириш кузатилиши мумкин.

Гуллар
Гулдонга солинган гул кам аллергик реакция келтириб чиқариши, бунинг оқибатида эса аксиришингиз мумкин.

Хушбўй шам ва ҳаво тозалагичлар
Ҳаво янгилайдиган, хушбўй ифор таралишига сабаб бўладиган спрей ва шамлар таркибида аромат моддалар бисёр бўлади. Бундай ҳолатда ўткирини танламаслик ёки эскисини бошқасига янгилаш тавсия қилинади.

Юмшоқ болалар ўйинчоқлари
Юмшоқ ўйинчоқларда яширинадиган каналар, статистика маълумотига қараганда, 20 миллион америкаликнинг аллергиядан азият чекишига сабабчи бўлади. Шу сабаб ҳам ўйинчоқларни ойига камида уч марта ювиш ва мунтазам равишда чангютгичда тозалаб туриш керак.

Қуёш нурлари
Механизми аниқ бўлмаса ҳам, ҳаво тоза ёки чанг эканидан қатъий назар, қуёш нурининг аксиртириши — бу факт.

Фитнес
Аллергиядан азият чекадиган кишиларнинг аксириши, қичинишига жисмоний зўриқишлар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Мебель қопламалари
Юқорида таъкидланганидек, кана ва бургалар диван ёки креслоларнинг орасига кириб олиши мумкин. Улардан қутулиш учун мунтазам равишда чангютгич билан тозалаб туриш керак.

Ваннадаги гиламча
Чанглардан ҳоли бўлишни истасангиз, ваннадаги гиламчани ҳафтада бир марта хлорли аралашма билан ювиб туринг.

Кондиционер
Узоқ вақт ишлатилмаган кондиционерни ёқишдан аввал чанглардан тозалаб туринг. Сеткасини камида ҳар 3 ойда тозалаш керак.

Ҳавони намлантирувчи ва қуритувчи воситалар
Турар жойларнинг ҳаво намлиги 40 фоизни ташкил этиши керак. Намликнинг ундан кўпроқ ёки камроқ бўлиши эса нафас билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Ҳаддан ортиқ қуруқ ҳаво шиллиқ қаватларни қуритиб юборади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Муаммо уйингизда: аксиришнинг 11 сабаби