18:05 / 07.06.2021
3 228

Шакарни ейиш мумкин, шакар ўрнини босувчини эса — йўқ. Вазн ортишига сабаб бўлувчи 5 та одат


Фото: «Домашний очаг»
Шакар ўрнини босувчилар қўшилган маҳсулотнинг вазн ортишига ҳисса қўшишига нима сабаб эканлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Шакар ўрнига фруктоза
Фруктоза мева таркибида қабул қилинсагина, организм учун фойдали бўлади. Организмни фойдали моддалар билан таъминлагани ҳисобига ҳам мевалар ҳар бир инсон ратционида етарли миқдорда бўлиши керак. Аммо мевалардан алоҳида организмга кирадиган бўлса, шакардан кам бўлмаган таъсир кўрсатади. Аслида, ширинлик истеъмол қилинганда организмда инсулин ва лептин гормони ажралади. Фруктоза таркибида глюкоза бўлмагани учун гормонлар ҳеч нима қила олмайди. Шунинг ҳисобига фруктоза энергия бермайди, шунчаки ёғ кўринишида тўпланади. Қандолат маҳсулотлари, нон ва ширинликларни тайёрлашда эса аксарият ҳолларда қондаги «ёмон» холестерин миқдорини кўпайтирадиган синтезланган фруктозадан фойдаланилади.

Десерт ўрнига гранола ва мюсли батончалари
Исталган дўкондан топиш мумкин бўлган «фойдали» егулик: йогуртли, шоколадли, қуритилган мева ва пистали батончалар ёнда олиб юриш учун қулай, мазали бўлгани билан саломатлик учун фойдали ҳисобланмайди. Гранола мюсли батончаларини тайёрлашда кўпинча тозаланган ёғ, шакар ишлатилади, қуритилган мевалардан ва ёнғоқлар эса яроқлилик муддатини узайтириш учун олтингугурт диоксидидан фойдаланилади. Бу эса болалар ва аллергияга мойиллиги бор кишилар учун зарарли ҳисобланади.

Айнан шу сабаб ҳам хариддан аввал маҳсулот таркибини диққат билан ўрганинг: ёнғоқ, қуритилган мевалар, писталар бўлишига эътибор қаратинг. Таъм кучайтиргич, ширинроқ қиладиган қўшимчаси бор маҳсулотларни иложи бўлса, сотиб олманг. Бунинг ўрнига табиий десерт – зефир, табиий мармелад, аччиқ шоколадларга эътибор қаратинг. Ширинликлардан тийилишни истасангиз, бир ҳовуч ёнғоқ ва қуритилган маҳсулотларни истеъмол қилинг.

Глютенсиз рацион
Организми глютенни кўтара олмайдиган кишилар ратционидан глютенсиз маҳсулотлар ўрин олиши керак. Аммо глютен билан бирга бир қатор фойдали маҳсулотлар – паста, нон, ун ва сули ҳамда бошқа ёрмалардан қуруқ қолиш мумкин бўлади. Европа мамлакатларида глютенсиз нон, макарон сингари маҳсулотларнинг аналоги бор бўлгани билан ҳамма давлатлардаги дўконда ҳам бундай маҳсулотларни топиб бўлмайди, бўлса ҳам, нархи 2-3 баробар қиммат бўлади. Натижада рациондаги фойдали клетчаткалар миқдори сезиларли даражада қисқаради. Аслида эса соғлом одам таомномасида 60 фоиз мураккаб углеводлар бўлиши керак. Қолаверса, бундай нон маҳсулотларининг яроқлилик муддати 4-6 ойни ташкил қилади. Айнан шу сабаб ҳам тиббий кўрсатмалар бўлмаса, глютендан тийилманг.

Шакар ўрнини босувчи воситалар
Шакар ўрнини босувчи воситалар оддий шакардан 5, 10 ва ҳатто 200 баробар ширинроқ таъм бериши, шу билан бирга, таркибида глюкоза бўлмаслиги ва калорияси кам бўлиши мумкин. Кокос шакари, эритрит сингарилар саломатлик учун фойдали бўладигандек туйилиши мумкин. Гап шундаки, организмга шакарнинг айнан қайси тури қонга сингишининг принципиал фарқи йўқ. Ширин моддалар рецепторлари бутун тана: ошқозон ости бези, мия, қон томирлар, суяк, ошқозон, ичаклар ва ҳатто ёғ тўқималарида ҳам жойлашган бўлади. Қонга кирганидан кейин шакар ўрнини босувчилар мазкур рецепторлар билан алоқага кириб организмда қуйидагиларга олиб келади:
  • Ичак гормонлари ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради.
  • Грелин ишлаб чиқарилишини тезлаштириб очлик ҳиссини келтириб чиқади.
  • Ширинлик таъмини яхши билишни ишдан чиқаради.
  • Мия фаолиятига таъсир этади.
Шунинг учун, туридан қатъий назар, парҳезда ширинликларнинг умумий миқдорини камайтириш муҳим саналади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шакарни ейиш мумкин, шакар ўрнини босувчини эса — йўқ. Вазн ортишига сабаб бўлувчи 5 та одат