Фото: Getty Images
Қиммат косметик воситалар харид қилиш, косметологга боришга ҳожат йўқ юздаги муаммоларга тўғри уқалаш муолажаси билан ҳам ечим топса бўлади.
Шишлар
Эрталаб кўз остида ҳалқалар пайдо бўлиши ва кечаси яхши ухламагани юзида акс этадиганлар учун массаж энг яхши вариант. Бунда сиз мутахассисга мурожаат этишингиз ёки махсус гаджет билан ўзингиз қилишингиз мумкин. Бунинг учун 15 дақиқа ажрацангиз кифоя.
Спазм
Уйқу давомида тишларни бир-бирига ҳаддан ортиқ текизиш, уйғонганда жағларда оғриқ билан уйғонишга ҳам массаж яхши самара беради. Юзни тўғри массаж қилиш жағ мушакларини тинчлантириб, марказий нерв системасига таъсир қилади. Мустақил равишда бундай массаж қилиш осон эмас — мушакларни тўғри ва чуқурроқ босиш керак.
Юз териси рангининг ўзгариши
Юз терисининг сўлғин кўринишини бартараф қилишда массаждан яхшиси йўқ. Уқалаш давомида қон айланиши яхшиланиб, юз керакли витамин ва микроэлементлар билан таъминланади. Янада яхши самара бўлиши учун бўйинни ҳам қўшиб массаж қилиш керак.
Ажинлар
Пилинг ҳам самара бермаётган ажинларга юза эмас, мушаклар билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлиши мумкин. Мутахассиснинг тўғри массаж қилиши тери қатламларига таъсир қилади ва мушаклар аҳволи яхшиланишига ҳисса қўшади. Муайян мушакларни блоклагани сабаб ҳатто ботокс ҳам бундай самара бермаслиги мумкин.
Юз контурининг ўзгариши
Ёш ўтиши билан юз шакли аввалгидек аниқ бўлмай, тери ҳам осила бошлайди. Бу тонуснинг йўқолиши ҳамда ортиқча шишлар билан боғлиқ бўлади. Аппаратли ва қўл массажининг умумлаштирилиши коллаген ва эластин ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради. Бунинг ҳисобига тери аввалгидан сезиларли даражада фарқли бўлади. Қолаверса, айрим вақтда юздаги муаммоларни бартараф қилиш учун организмдан ортиқча сувни чиқариб юборишни ўзи кифоя бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...