Фото: «Locon.com»
Юзни муз бўлаги билан ишқалаш энг қадимги ва мунозарали муолажалардан биридир. У Мерилин Монро ва Марлен Дитрих томонидан қўлланилган, аммо кўплаб косметологлар узоқ вақт давомида қабул қилмаган. Эндиликда эса «муз бўлаклари» амалиёти тобора оммалашиб бормоқда – бу кўз остидаги шиш ва кўкаришлар билан курашиш, терини яхшилаш ва сон-саноқсиз ажинларни бартараф этиш ва юз ниқобларига пул тежашнинг ажойиб усули.
Бунинг фойдаси нимада?
Жараён бир қатор афзалликларга эга. Муз тун давомида ҳосил бўлган кўз остидаги шиш, кўкаришлар ва халтачаларни бир зумда олиб ташлайди, жонлантиради, уйқудан тезроқ уйғонишга ёрдам беради. Ушбу термал эффект қон оқимини рағбатлантиради, натижада юз кўриниши янада силлиқ ва ёрқин рангга эга бўлади. Бундан ташқари, мунтазам равишда «муз билан ювиш» тери ҳужайраларининг янгиланишига ёрдам беради, қаришни секинлаштиради ва ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади.
Муздан қай тарзда фойдаланиш керак?
Кўпроқ самарадорлик учун нафақат оддий тоза сувни, балки турли хил фаол моддаларни ҳам музлатиб, ишлатиш мумкин. Масалан, мойчечак бульонини бир неча томчи узум пўсти ёғи билан музлатиб қўйиш ва зарарсизлантириш учун грейпфрут шарбати билан кўк чойни музлатиб қўйиш мумкин. Агар тери жуда қуруқ бўлса, муз аралашмасига крем ёки косметик мой қўшиш мумкин. Шуни унутмаслик керакки, ўсимлик таркибий қисмлари кучли аллергияга олиб келиши мумкин. Ушбу композиция билан бутун юзни муз билан ишқалашдан олдин, терининг кичик қисмида ҳаракатлантириб, бироз кутиш лозим. Агар тирнаш, қизариш хусусияти пайдо бўлмаса, композиция хавфсиз ҳисобланади.
Шундай қилиб, бу ерда тартибни тўғри бажариш бўйича босқичма-босқич кўрсатма мавжуд:
- Жараён терини тозалашдан бошланади. Юзни одатдагидек ювиш ёки гелдан фойдаланиш мумкин. Агар процедура кечқурун амалга оширилса, юзни макияждан яхшилаб халос қилиш лозим.
- Массаж бўйин ва деколтедан бошланади ва лимфа тугунларини рағбатлантириш учун массаж чизиқларига эътиборли бўлиш лозим.
- Бурундан юқори ва пастдаги параллел чизиқлар бўйлаб думалоқ ҳаракатланади.
- Кўз атрофи юмшоқ айлантирилади, муз бўлагини бир жойда 2-3 сониядан кўпроқ ушлаб турмаслик ва кучли босимдан сақланиш лозим. Сабаби тери бу ерда юзнинг қолган қисмига қараганда анча юмшоқ ва шикастланиши осонроқ.
- Суртиб бўлгач, сочиқ ишлатилмайди, намлик ўз-ўзидан қуриши керак.
- Агар муз оддий сувдан иборат бўлса, охирида тоник, сўнгра крем суриш мумкин.
Афсуски, ушбу турдаги муолажалар ҳар кимга ҳам фойда беравермайди. Аллергия берувчи сезгир тери эгалари учун мутахассислар ҳарорат ўзгариши билан тажриба ўтказмасликни қатъий тавсия қилади. Бу терининг ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Худди шу нарса ҳуснбузар ва бошқа яллиғланишлардан азоб чекаётганларга ҳам тегишли. Бу ҳолда муз вазиятни янада кучайтириши мумкин, шунинг учун терини хавф остига қўймаслик яхшироқдир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...