08:00 / 17.06.2021
2 587

Саломатлик ёмонлашишига олиб келадиган 10 та одат


Фото: «Домашний очаг»
Сиз-у биз ҳар куни йўл қўядиган, саломатлик билан боғлиқ муаммолар келиб чиқишига ҳисса қўшадиган хатолар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Ўтирган ҳолда кўп вақт ўтказиш
Кўп ўтириб вақт ўтказиш, шифокорларнинг фикрича, чекиш ва спиртли ичимликдан ҳам кўпроқ зарар етказади. Кун давомида 4 соатдан кўп ўтирганда икки ҳафтадан кейин саломатликда муаммолар: қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари, саратон келиб чиқиш хавфи ортиши мумкин бўлади. Бунинг олдини олиш учун эса ҳар соатда ўрнидан туриб машқ бажариб туриш ва фаол бўлиш керак.

Грилда пишган гўшт ва сабзавотларни канда қилмаслик
Қадди-қомат учун хавфсиз бўлган кабоб ва грилда пишган сабзавотларни саломатлик учун фойдали деб бўлмайди. Тайёрланиш жараёнида куйган егулик саратон келиб чиқишига ҳисса қўшгани сабаб ҳам шифокорлар куйган қисмини емаслик ва кичик порцияда истеъмол қилишни тавсия қилади.

Стрессга қарши курашмаслик
Уй, ўқиш, иш ва деярли ҳар ерда одамнинг асабийлашиши учун етарли сабаблар топилади. Стресс гормони — кортизолнинг кўп ажралиши ҳужайраларнинг инсулинга бўлган сезувчанлигини йўқолишига, метаболизм, уйқу ёмонлашишига олиб келади. Ушбу гормон миқдорини камайтириш учун тинчланишга алоҳида вақт ажратиш, медитация, иссиқ ванна ҳамда сайр қилишни канда қилмаслик керак.

Шакар ўрнига сунъий таъм кучайтиргичлардан фойдаланиш
Шакар миқдорини камайтиришга қарор қилган бўлсангиз, табиий маҳсулотлар — асал, қуруқ меваларга эътибор қаратинг. Сунъий таъм кучайтиргич қўшилган маҳсулотларни истеъмол қилиш инсульт, юрак хуружи, мигрен, депрессия ва ҳатто саратон келиб чиқиши хавфини ҳам кўпайтиради.

Эрталабгача сериал томоша қилиш
Телефондан ажраладиган кўк нур уйқу гормони — мелатониннинг ажралишига салбий таъсир қилади. Айнан шу сабаб ҳам шифокорлар уйқудан бир соат аввал гаджетлардан фойдаланмасликни тавсия қилади.

Тишларни овқатлангандан кейин дарҳол ювиш
Стоматологларнинг маълум қилишича, тишларни ярим соат ўтибгина ювиш керак. Дарҳол тозалаш тиш эмалига зарар етказади.

Мусиқани баланд қилиб тинглаш
8 соат вақт давомида баландлиги 90 децибелдан баланд мусиқа тинглаш эшитиш билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин.

Тиниқиб ухламаслик
Тиниқиб ухламаслик депрессия, хотира йўқолиши, юрак касалликлари ва инсультга олиб келиши мумкин. Саломатликда муаммо бўлмаслиги учун 7-8 соатдан кам ухламаслик лозим.

Тиш тозалайдиган иплардан фойдаланмаслик
Бир қанча тадқиқотларда милк касалликлари билан юрак-қон томир касалликлари ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланган. Гап шундаки, милклардаги бактериялар юрак ҳужайраларига зарар етказади.

Смартфонни ётоқхонага қўйиш
Юқорида таъкидланганидек уйқу гормони ажралишига таъсири қилишдан ташқари, хабарларинг овози уйқу сифати ёмонлашишига ҳисса қўшади. Тиниқиб ухлашни ва соғлом бўлишни истасангиз, телефонни ухлайдиган хонада қолдирманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Саломатлик ёмонлашишига олиб келадиган 10 та одат