11:11 / 22.06.2021
2 879

Ёзда тишлар соғлом бўлишига ҳисса қўшадиган 10 одат


Фото: «Лиса»
Табассумингиз чиройли, тишларингиз эса соғлом бўлишига ҳисса қўшадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Кўпроқ сув ичинг
Сув нафақат тишларни кариесдан қутқаради, балки тери ва тўқималарни сувсизланишдан ҳимоя қилади. Шу сабаб ҳам ширин ичимликлардан қочиш, ичган тақдирда ҳам шакарсиз сақич чайнаш тавсия қилинади. Гап шундаки, ичимликлар таркибидаги шакар ва лимон кислотаси оғиздаги бактерияларни кўпайтириб, тиш эмалига зарар етказиши мумкин.

Таомларнинг иссиқ ёки совуқлиги бир-бирига тўғри келишига эътибор қаратинг.
Иссиқ таомдан кейин совуқ ёки аксинча овқатланиш тиш эмалида муаммолар келиб чиқиши ҳамда кариес пайдо бўлишига олиб келади.

Тамадди қилишни унутманг
Тамадди учун мевалардан яхшиси йўқ, аммо танловни ҳам билиб қилган яхши. Масалан, таркибида сув бисёр бўлган тарвузни ҳеч иккиланмай истеъмол қилса бўлади, кислотали ҳисоблангани ва тиш эмалига зарар етказиши мумкинлиги сабаб цитруслардан тийилган яхши.

Тиш ёрдамида буюмларни очишга ҳаракат қилманг
Шиша қопқоғини, ёнғоқ ва шунга ўхшаш бошқа нарсаларни тиш ёрдамида очишга ҳаракат қилманг. Акс ҳолда тишларингизга жиддий зарар етказишга муваффақ бўласиз.

Лаб терисини парвариш қилишни унутманг
Муаммо бўлмаган тақдирда ҳам тишларингиз ҳақида қайғуринг. Айниқса, ёз кунлар терини махсус бальзамлар билан озиқлантиришни унутманг.

Ширин ичимликлар билан оғзингизни чайманг
Бундай одат кариес пайдо бўлиси ва бундан ҳам ёмонроқ салбий оқибатларга олиб келади.

Ҳовузда чўмилган тақдирингизда ҳам тишларингиз ҳақида қайғуринг
Ҳовуздаги хлорланган сув тишларга ҳам салбий таъсир қилиши мумкинлигини эсдан чиқарманг. Ҳар сафар ҳовуздан чўмилгандан кейин, оғиз бўшлиғини кимёвий моддалар кетиши учун тишларни ювишни унутманг.

Зарарли одатлардан воз кечинг
Сигарет чекиш тишларнинг ранги, саломатлигига ва бақувватлигига зарар етказади. Таркибида заҳарли моддалар борлиги сабаб оғиздаги қон айланишига салбий таъсир қилади.

Тишларни нотўғри ювиш
Тишларни бир кунда икки марта, 2 дақиқадан ювишга ҳаракат қилинг. Шу билан бирга тиш ювиш пастаси таркибида антисептик ва тиш эмалига зарар етказадиган бошқа моддалар бўлмаслигига эътибор қаратинг.

Даволовчи ва касалликларни олдини оладиган тиш пастасидан фойдаланинг
Махсус тиш ювош пасталарида оғиз бўшлиғи, хусусан, тишлар билан боғлиқ муаммоларнинг бартараф қиладиган ёки олдини оладиган моддалар бўлади. Ёз ойларида сезувчан тишларга мўлжалланган пасталардан фойдаланган яхши.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёзда тишлар соғлом бўлишига ҳисса қўшадиган 10 одат