Фото: «Doctoram.net»
Ўлимга олиб келувчи шундай хавфли касалликлар борки, эрта босқичларида ривожланишини пайқамай қолиш ҳеч гап эмас. Чунки улар бошида аломатсиз кечади. Россиялик шифокор-терапевт Галина Родченкова бу ҳақда огоҳлантирди.
Биринчи навбатда, бундай касалликларга артериал гипертензия киради: у аҳоли орасида жуда кенг тарқалган. Мутахассиснинг сўзларига кўра, касаллик келиб чиқишининг асл сабаби ҳали аниқланмаган. Хавф омилларига семириш, камҳаракат турмуш тарзи, тузни кўп истеъмол қилиш ва ирсият киради. Бундай ҳолларда одам қон босимини диққат билан назорат қилишига тўғри келади.
Шунингдек, Родченкованинг сўзларига кўра, гепатит В ва C вирусларини юқтириш ҳам сездирмасдан ўтади.
«Касаллик кўпинча жиддий шикастланиш бошлангунга қадар аломатсиз кечади. Яхшиямки, эмлаш орқали гепатит В нинг муваффақиятли олдини олиш мумкин. Aммо гепатит C га қарши вакцина ҳали ихтиро қилинмаган», — деди мутахассис.
Шифокор, шунингдек остеопорозни хавфли касаллик деб атади. У суяклар зичлигининг пасайиши, мўртлашиши ортиши билан тавсифланади. Натижада енгил жароҳатлар ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Хавф гуруҳига чекувчилар, 65 ёшдан ошганлар ва тана вазни паст бўлган беморлар киради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...