Фото: Cosmopolitan
Ер юзидаги аҳолининг ярмидан кўпи қазғоқдан азият чекади. Лекин уларнинг қазғоқ қандай пайдо бўлиши ва у билан қандай курашиш кераклиги ҳақида маълумотга эга экани даргумон. Маълум бўлишича, қазғоқ босишига — ирсий мойиллик, нотўғри парвариш ва катта шаҳардаги нотўғри овқатланиш, доимий стресс, тиниқиб ухламаслик ва ёмон экология билан боғлиқ турмуш тарзи сабаб бўлади.
Трихолог шифокор тавсиясига асосан даволаниш, қазғоқларни бартараф қилиш мумкинлигига қарамай, одамлар рекламалар таъсирида ушбу муаммога мустақил — қазғоқ кетказадиган шампунь харид қилиш билан ечим топмоқчи бўлади. Аммо бу каби уринишларнинг охири ҳамиша бирдек якун топади: ҳаддан ортиқ ўрганиб қолингандан кейин бу каби шампунни ҳар куни ишлатишга тўғри келади. Айниқса, бу борада эркаклар кўп хатога йўл қўяди. Аммо қазғоқни йўқотадиган шампундан ҳар куни фойдаланиш мумкинми? Бу зарарли эмасми? Ушбу саволга 16 йиллик тажрибага эга дерматолог-трихолог Ирина Котова жавоб беради.
Мутахассиснинг фикрича, қазғоққа қарши шампунлардан иложи борича ҳар куни фойдаланмаган яхши. Бу каби воситалар таркибидаги катта миқдордаги фаол даволовчи хусусиятга эга компонентларга бош териси ўрганиб қолиши ва ҳатто аллергия ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Ирина Котованинг қўшимча қилишича, қазғоқ кўпайишига организм, хусусан, ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммо сабаб бўлиши ҳам мумкин. «Сочларга ҳеч нима бўлмаслиги мумкин, аммо бош терисидаги рецепторларнинг сезувчанлиги камайиши мумкин. Шу сабаб ҳам бу каби воситаларни ҳар доим эмас, ақл билан ишлатиш керак».
Агар қазғоқ кўпайиши ёки қичиш кузатиладиган бўлса, қисқа муддат, масалан, 2 ҳафта давомида бундай воситалардан фойдаланмаслик керак. Бора-бора бундай даволовчи шампундан ҳафтада бир марта ва қолган кунлар эса нейтрал вариантлардан фойдаланган яхши. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...