Фото: Freepik
Кичик, аммо организмдаги энг муҳим аъзолардан бири ҳисобланган қалқонсимон без фаолиятида муаммо кузатилиши бир қанча аломатлар билан намоён бўлиб, уларга эътиборсиз бўлиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Уйқу билан боғлиқ муаммолар
Тўсатдан, сабабсиз ухлашга ва уйғонишга қийналиш, умуман олганда уйқу билан боғлиқ муаммоларнинг кузатилиши қалқонсимон без фаоллигининг ортганидан дарак беради. Гап шундаки, қалқонсимон бездан ажраладиган Т3ва Т4 гормони асаб тизимини қўзғатиб уйқусизликка олиб келиши мумкин. Шу сабаб ҳам бундай ҳолат кузатилса, қалқонсимон без касаллиги бор ёки йўқлигини текширтириб кўринг.
Хавотир
Доимий равишда хавотирни ҳис қилиш ҳам қалқонсимон безнинг фаоллиги ҳаддан ортиқ даражада жадаллашганини билдиради. Гормоннинг ҳаддан ортиқ кўплиги бош мияга таъсир қилиши бу эса хавотирланиш ҳиссининг ортишига олиб келиши мумкин.
Ичаклар билан боғлиқ муаммолар
Қалқонсимон бездан ажраладиган гормонлар, ошқозон-тракти фаолиятини ҳам назорат қилади. Гормонларнинг кўп ёки аксинча кўплиги муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабаб ҳам диарея ёки қабзият безовта қилганда эндокринологга мурожаат қилиб қалқонсимон без гормонларини текширтириш керак.
Соч толаларининг ингичкалашиши
Соч толалари, айниқса қошдагиси ингичкалашиб, сийраклашса қалқонсимон без фаолиятида муаммо кузатилаётган бўлиши мумкин, гормонларнинг етишмаслиги сочларга ҳам таъсир қилмай қолмайди.
Терлаш
Қалқонсимон без фаоллиги жадаллашганини англатувчи аломатлардан бири кенг тарқалган аломатлардан ҳаддан ортиқ терлаш саналади. Бу организмдаги метаболизмни рағбатлантирадиган, энергияни кўпайтириб тер ажралишига жавоб берадиган қондаги гормонлар миқдори ошгани билан боғлиқ бўлади. Агар одатдагидан кўп тер босадиган бўлса, бу қалқонсимон без билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини унутманг.
Вазн ортиши
Қалқонсимон без фаолиятида муаммо юзага келганидан дарак берадиган яна бир классик симптом вазн ортиши ҳисобланади. Унинг фаоллиги камайганда, гормонлар етишмаслиги ҳисобига метаболизм секинлашади ва организм камроқ калория сарфлайди. Вазндаги ҳар қандай тўсатдан содир бўлган ўзгариш шифокорга мурожаат қилиш учун жиддий сабаб бўла олади.
Хотира билан боғлиқ муаммолар
Қалқонсимон без фаол бўлмаганда, мия фаолияти ҳам сусаяди. Қалқонсимон без функциясида муаммо кузатилган беморларда хотира сусайиши, англаш, ва одатий вазифаларини ҳал қилишда қийинчилик кузатилади. Шу каби ҳолатлар кузатиладиган бўлса, иккиланиб ўтирмасдан шифокорга бориб текширтиринг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...