Фото: «Домашний очаг»
Фойдали ичимлик ҳисобланган қаҳва метаболизмни яхшилаб, депрессиядан ҳимоя қилишнинг ўзи билан чекланмайди, балки саратон ривожланишининг ҳам олдини олади.
Аммо ошириб юборилса, турли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги сабаб ҳам истеъмол борасида меъёрни билиш муҳим саналади. Қуйидаги тавсияларига амал қилиш орқали эса қаҳвани нафақат мазали, балки фойдали бўлишига ҳам эришса бўлади.
Ҳеч қачон қаҳвани оч қоринга ичманг
Қаҳвани нонуштанинг ўрнига эмас, балки тонгги тановулни якунлаш учун истеъмол қилиш керак. Таркиби сабаб вақтинча иштаҳани бўғгани ва куч билан таъминлагани билан кейинчалик моддалар алмашинуви, юрак ва эндокрин тизими ҳамда ҳазм аъзоларида муаммо келиб чиқиши мумкин.
Қаҳвага бироз сариёғ қўшинг
Унчалик қайноқ бўлмаган қаҳвага сариёғ ёки кокос ёғи қўшинг. Бунда улардаги фойдали ёғлар «ёмон» холестеринни камайтириш, қон босимини меъёрлаштириш, шунингдек, юракни ҳимоялаш хусусиятига эга. Қолаверса, ёнғоқ ёки қуритилган мевалар билан қўшиб истеъмол қилинадиган қаҳва соғлом ва тўйимли тамадди учун энг яхши вариант.
Долчин қўшинг
Мазали эканидан ташқари, долчин организмни шикастланиш ва эрта қаришдан ҳимоя қиладиган антиоксидантларнинг кони ҳам ҳисобланади. Қолаверса, ушбу маҳсулот қондаги қанд миқдорини камайтириши хусусиятига эга экани билан ҳам ўзига хосдир.
Фақатгина фильтрланган сувдан фойдаланинг
Шунчаки қайнаган сувни ўзидан фойдаланиш кифоя деб ўйлаганлар янглишади. Фильтрланган сув оғир металлар ва хлордан холи бўлади. Натижада саломатлигингиз жиддий хавф остида бўлмайди.
Бир марталик қоғозли фильтрлардан фойдаланинг
Қаҳвани фойдалироқ бўлиши учун тайёрлаш жараёнида бир марталик қоғозли фильтрлардан фойдаланинг. Шифокорларнинг маълум қилишича, қоғоз фильтрлар ёрдамида қаҳва тайёрланганда қондаги «ёмон» холестерин миқдорини кўпайтириши мумкин бўлган бирикмалар ажралиб чиқиб кетади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?