00:02 / 10.10.2021
3 196

Касал бўлишни истамайдиганлар учун шифокорлардан 8 маслаҳат

Касал бўлишни истамайдиганлар учун шифокорлардан 8 маслаҳат
Фото: «Домашний очаг»
Куз — боғларда сайр қилиш, иссиқ шарф, мазали чой ва шинам оқшомлар вақти. Шамоллаш ёки гриппни бу рўйхатдан олиб ташлаш учун ушбу оддий кўрсатмаларни синаб кўринг ва соғлом бўлинг.

Гриппга қарши эмланинг
Жиддий айтганда, вирусли касалликларнинг олдини олиш учун эмлашдан бошқа самаралироқ нарса ҳали кашф қилинмаган. Бу, айниқса, кексалар учун тўғри танловдир: кексаларда шамоллаш ёки грипп жиддий асоратларни келтириб чиқариши эҳтимоли анча юқори. Аммо ҳали ҳам ушбу ёш гуруҳига кирмаганлар бўлса, эмлашни эътиборсиз қолдирмаслик керак: ундан кейин касал бўлиш эҳтимоли деярли тартиб билан камаяди.

Қўлларни тез-тез ювинг
Нафақат овқатланишдан олдин, балки ҳар сафар гавжум жойларга, масалан, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин, шунингдек, жисмоний алоқадан кейин — қўл бериб кўришишда уларни ювишга одатланиш керак. Бундан ташқари, вируслар эшик тутқичлари, уяли телефон, компьютер клавиатуралари ва албатта, пулда жуда ҳам кўп бўлади. Шунинг учун қиш ва кузда қўлларни тез-тез ювиш саломатлик учун фойдалидир.

Иш жойида овқат истеъмол қилманг
Иш кунида қанчалик шошилинч ва банд бўлишдан қатъи назар, иш жойида овқатланиб олиш мумкин эмас. Тасаввур қилинг-а, кун давомида иш столида қанча микроб ва вирус тўпланади. Уларнинг ҳаммаси биринчи навбатда тушликка, кейин танага кўчиб ўтади. Бундай ҳолатдан сўнг ҳар қандай инсон организмида касаллик пайдо бўлиши табиий.

Кўпроқ ҳаракат қилинг
Фаол турмуш тарзи ҳар доим фойдали, айниқса, грипп ва шамоллаш мавсумида. Мунтазам жисмоний машқлар нафақат соғлом бўлишга, балки иммунитетни мустаҳкамлашга, ташқи омилларга қарши туришга ёрдам беради. Шундай қилиб, кузда ишдан олдин ва кейин юришни бошлаш керак. Қолаверса, бу иш давомида қисқа танаффуслар қилиш учун яхши вақт.

Сиртлар учун дезинфекцияловчи воситадан фойдаланинг
Офисда ишлайдиганлар эшик тутқичлари, иш столининг юзаси, микротўлқинли печнинг ва кун давомида жуда кўп одамлар тегадиган жойларни дезинфекцияловчи ёки ҳеч бўлмаганда спиртли салфетка билан артиб олиши зарур. Тозалашга сарфланган бир неча сония ҳам соғлиқни асрашга ёрдам беради.

Эшикни ёпиб ишланг
Офис эшигини куннинг кўп қисмида ёпиқ сақлаш атрофда юрадиганлардан микроб ва вируслар тарқалишини камайтиришга ёрдам беради.

Бурунни ювинг
Борди-ю, шамоллаш аломатлари кузатилаётган бўлса, бурун йўлларини тузли сув билан мунтазам ювиб туриш керак, шунда тезроқ шифо топиш мумкин. Ушбу жараён том маънода вирусларни бурундан тозалашга ёрдам беришидан ташқари, у яллиғланган бурун шиллиқ қаватини намлайди ва тинчлантиради, бу организмнинг вирусларга табиий тўсиғидир.

Касалликни уйда ўтказинг
Агар касаллик аломатлари бошланган бўлса, қаҳрамон бўлишга уринманг — уйда қолинг. Биринчидан, бу билан ҳамкасбларни вирусдан қутқариш мумкин. Иккинчидан, касаллик вақтида дам олиш, шунингдек, соғлом уйқу тезроқ тузалиб кетишга ёрдам беради ва энг муҳими, улар грипп ёки ЎРВИ сабаб бўлиши мумкин бўлган жиддий асоратлардан қутқаради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Касал бўлишни истамайдиганлар учун шифокорлардан 8 маслаҳат