Фото: Wday
Агар уйда суварак, чумоли ёки бошқа зараркунандалар бўлса, бу кескин чоралар кўришга арзийди. Мутахассис – санитария шифокори, дезинфектолог Николай Дубинин бундай вақтда қандай йўл тутиш ва нима қилиш кераклиги ҳақида бир қанча тавсиялар бериб ўтди.
Яшаш жойи
Одатда зараркунандаларнинг уйга кириб келишининг сабаби бор. Агар чумолилар йўлига эътибор берилса, ширин овқат тўкилган ёки сочилган жой атрофида бўлади. Намлик, чиқиндиларинг тўпланишидан кейин тез орада сувараклар пайдо бўлганини кўриш мумкин. Таъкидлаш жоизки, баъзида «меҳмон»лар тоза квартираларга ҳам ташриф буюради. Бунинг сабаби қўшнилар зараркунандаларга қарши олиб борган курашдир.
Ҳашаротлар аксарияти озиқ-овқат, дон ёки ун билан бирга кириши мумкин. Бу, албатта, озиқ-овқатга тушадиган зараркунандага тегишли. Тўғри, улар маҳсулотларини нотўғри сақлаш билан ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ёрмалар озиқ-овқат куялари билан касалланганлигини пайқадингизми? Қимматли вақтингизни саралаш ва тозалашга сарфламанг, уларни ташлаб юборинг, чунки ҳашаротлар маҳсулотда заҳарли моддаларни қолдиради.
Қоронғи, нам ва илиқ бўлган ҳаммом кўпинча қурт-қумурсқа учун қулай жойга айланади. Уларнинг севимли даргоҳлари – сув оқадиган жойлар, нам гилам остида, ҳаммом остидаги кириш қийин бўлган камдан-кам тозаланадиган ҳудудлардир.
Аммо тахтаканалар уйга тасодифан, нарсалар ёки эски мебеллар билан кириб келиши мумкин. Чанг тўпланадиган жойларда, шунингдек, матраслар, диван, каби жойлардан топилиши мумкин. Бу паразитлар билан қўшни бўлиш соғлиқ учун хавфлидир.
Кураш воситалари
Фото: Wday
Ҳашаротларни йўқ қилишнинг энг самарали усулларидан бири – уйни кимёвий инсектицидлар билан тозалашдир. Дўкон жавонларида улар аэрозоллар кўринишида тақдим этилади. Бундай дориларни фақат шахсий ҳимоя воситаларида – респираторда ишлатиш жоиздир. Хавфсиз вариант – гел, гранула ва бўрлар. Уларни тузоқ-уйлар билан биргаликда ишлатиш самаралироқ. Бироқ бундай воситалар фақат улар билан алоқа қилган ҳашаротларга таъсир қилади. Паразитларни ва уларнинг бўлажак авлодларини тўлиқ йўқ қилишни инсектицид концентратлар таъминлайди, лекин уларнинг юқори токсиклиги туфайли эҳтиёт бўлиш керак.
Мутахассисларга мурожаат
Агар «келгиндилар» дан мустақил равишда қутулишнинг иложи бўлмаса, профессионал дезинфекциялаш воситаларига мурожаат қилиш керак. Махсус компаниялардан ёрдам олиш мумкин. Бундай ташкилотларда ҳар доим санитария шифокори бор ва улар турар-жой биноларида фойдаланиш учун тасдиқланган дорилардан фойдаланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин