Фото: Marie Claire
Тўғри овқатланиш ҳаётни узайтиришга ва унинг сифатини яхшилашга ёрдам беради. Худди шу тарзда, фойдали бўлмаган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш умрни бир йилдан кўпроққа қисқартириши мумкин. Гарчи инсоният узоқ яшаш феноменини ҳал қилишда маълум муваффақиятларга эришаётган бўлса-да, баъзи экспертлар ўртача умр кўришнинг қисқариши мумкинлиги ҳақида хавотирда.
Инсон ҳаётига таъсир қилувчи салбий омиллар жуда кўп. Бундан ташқари, аҳолининг умр кўриш давомийлиги ошгани сайин кўпчиликнинг сурункали касалликларга дучор бўлиш эҳтимоли ҳам ортади. Шунинг учун соғлиққа ғамхўрлик қилишни ҳозирдан бошлаш жуда муҳимдир.
Мичиган университети олимлари томонидан олиб борилган ва Nature Food журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, баъзи маҳсулотларни истеъмол қилиш орқали инсон қимматли вақтни беҳуда сарфлаши мумкин. Мисол учун, битта ҳот-дог истеъмол қилиш натижасида умрнинг 36 дақиқаси йўқотилади. Мақолада соғлом умр кўриш давомийлиги, яъни яхши сифатга эга ва касалликларсиз ҳаёт кечириш ҳақида гап боради.
Тадқиқотчилар 6000 га яқин озиқ-овқат маҳсулотларини кўриб чиқди ва колбаса маҳсулотлари, гамбургер, пицца, шакар ва газли ичимликлар ҳамда бошқа зарарли таомлар инсон организмига сезиларли таъсир кўрсатишини аниқлади. Бир порция пицца умрнинг деярли 10 дақиқасини қисқартиради. Рационда маълум миқдордаги ёғлар инсон учун зарурдир, аммо бугунги кунда одамлар жуда кўп тўйинган ёғларни истеъмол қилади, бу эса қонда холестерин миқдорини оширади ва натижада юрак хасталикларининг ривожланиш хавфига таҳдид солади. Шунинг учун холестеринни камайтиришга ёрдам берадиган клетчаткага бой маҳсулотларга эътибор бериш жуда муҳим.
Бугунда инсонлар кунига кўп миқдорда калория истеъмол қилади, шакар, туз ва тўйинган ёғларга бой овқатларни афзал кўради. Таркибида шакар кўп бўлган озиқ-овқат ва ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш нафақат семиришга, балки тиш чиришига ҳам олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, сабзавот, мева, ёғли балиқ, денгиз маҳсулотлари, ёнғоқ ва ловиялар етарлича тановул қилинмайди. Маълумки, ушбу озиқ-овқатларни рационга киритиш юрак хасталиги ва саратоннинг айрим турлари ривожланиш эҳтимолини камайтиради, шунингдек, соғлом ҳаёт давомийлигини ошириши мумкин. Мисол учун, бир ҳовуч ёнғоқ умрни 26 дақиқага, қизил икра эса 16 дақиқага узайтиради.
Албатта, севиб истеъмол қилинадиган таомлардан воз кечиш бироз хафа қилиши мумкин, гарчи улар умр кўриш давомийлиги бўйича хавфли бўлса ҳам. Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати крахмалли углеводлар кунлик рационнинг учдан бир қисмидан кўпроғини ташкил этиши керак бўлган мувозанатли диетага риоя қилиш кераклигини аниқлади. Бу тоифага картошка, нон, гуруч, макарон ва дон маҳсулотлари киради. Шунингдек, кўкат, сабзавот ва мевалар ҳам ҳисобга олиниши керак.
Соғлом овқатланишдан ташқари, жисмоний машқлар узоқ умр кўришда катта рол ўйнайди. Ҳар куни фаол бўлиш соғлом, қувноқ ва оптимистик руҳда яшашга ёрдам беради. Узоқ умр кўрувчи инсонлар нафақат жисмоний ва соғлом одатлар, балки махсус темперамент билан ҳам фарқланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи