15:19 / 25.11.2021
2 333

Хотиранинг сусайишига сабаб бўладиган 4 маҳсулот

Хотиранинг сусайишига сабаб бўладиган 4 маҳсулот
Фото: Marie Claire
Қайси маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилиш хотира билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида Marie Claire нашри маълумот бериб ўтади.

Попкорн
Таркибида бош мияда амилоид «бляшка»ларни ҳосил бўлишини кўпайтирувчи кимёвий модда диацетил мужассам экани сабаб ҳам попкорн, соғлик учун зарарли ҳисобланади. Ушбу модданинг зарарли экани, 2012 йилда ўтказилган тадқиқотларда аниқланган. Натижага кўра, унинг респиратор ва ўпка касалликларига олиб келиши аниқланган.

Суюқ пишлоқ
Парҳезнинг инсон ҳаётидаги роли қанчалик эканини ўрганишга аҳд қилган мутахассислар, қайта ишланган сут маҳсулотлари, когнитив қобилиятларни сусайтиришини аниқланган. Сал аввалроқ ўтказилган тадқиқотларда эса қайта ишланган маҳсулотларнинг нафақат когнитив қобилиятларни сусайтириши, балки ушбу жараённи сезиларли даражада жадаллаштириши маълум бўлган. Салбий таъсир орадан 4 ҳафта ўтиб ўзини намоён қилади. Хавфли маҳсулотлар қаторидан баъзи сут маҳсулотлари, хусусан, пишлоқ ҳам ўрин олган.

Ун қўшиб тайёрланадиган маҳсулотлар
Нафақат ширинликлар, балки нон ва макарон маҳсулотлари ҳам хавфли саналади. Ушбу маҳсулотларнинг бари организмда яллиғланишни келтириб чиқаради — улардан бири нейродегенератив касалликлардир. Альцгеймер ва деменцияда яллиғланиш бош мияда «бляшка»ларни пайдо қилади. Бу эса когнитив қобилиятларнинг секинланишига олиб келади. Оқ ундан тайёрланган маҳсулотларни бутун донли маҳсулотларга алмаштириш тавсия қилинади.

Спагетти, гуруч ва бошқа оқ маҳсулотлар
Нафақат спагетти, қотган нон ва ширинликлар, балки оқ гуруч ҳам хотира учун зарарли ҳисобланади. Уларни истеъмол қилиш мияда «бляшка»лар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шу сабаб ҳам оқ гуручни қизил ёки жигаррангига алмаштириш, гарнирга эса мия фаолияти учун фойдали бўлган ловия ёки бошқа дуккакли маҳсулотлар ейиш тавсия қилинади.

Қандай маҳсулотлар фойдали?
Омега-3 ёғ кислотасини ўз ичига оладиган маҳсулотлардан иборат парҳез мия саломатлиги учун фойдали. Brain Behavior and Immunity журналида чоп этилган мақолада, ушбу озиқа моддалари, қайта ишланган егуликлар келтириб чиқарадиган яллиғланишга қарши таъсир кўрсатиши ёзилган. Рациондан ёнғоқ, ёғли балиқ, айрим ёғ ва кўкатлар ўрин олиши керак. Уларни доимий равишда истеъмол қилиш ҳужайралардан ташқаридаги оқсилли «бляшка»ларнинг пайдо бўлишининг олдини олади. Шунингдек, ақлий ва жисмоний фаолиятни давом эттириш, холестерин ва артериал қон босимни назорат қилиб, спиртли ичимликлар ва чекишдан воз кечиш ҳам жуда муҳим саналади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хотиранинг сусайишига сабаб бўладиган 4 маҳсулот