13:33 / 09.12.2021
2 560

Эллик ёшдан ошган инсонларга ҳар куни ейиш тавсия этиладиган 9 маҳсулот

Эллик ёшдан ошган инсонларга ҳар куни ейиш тавсия этиладиган 9 маҳсулот
Фото: «Домашний очаг»
Ёш ўтиши билан саломатлик билан боғлиқ муаммолар юзага келиши, одам фаол бўлгани билан метаболизм ёмонлашиши сабаб ҳолсизлик кузатилиши мумкин. «Домашний очаг» нашри 50 ёшдан кейин саломатликни сақлаш учун қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтади.

Ловия
Иккинчи даражали қандли диабет, холестерин миқдорининг ошиши, ошқозон касалликлари – буларнинг бари 50 ёшдан кейин бошланиши мумкин. Ушбу касалликлар хавфини камайтириш учун ловия ейишни канда қилмаслик керак. Исталган ёшда, айниқса элликдан кейин танқислиги кузатиладиган клетчатка ушбу маҳсулотда бисёр бўлади.

Помидор
Мазали ва қип-қизил помидор ажин тушишининг олдини олади. Унда терини шикастланишлардан ҳимоя қилиб, эрта ажин тушишини олдини оладиган антиоксидантлар кўп бўлади. Шунингдек, помидорлар ўпка учун фойдали ҳисобланиб, нафас олиш билан боғлиқ муаммоларни енгиллаштиради. Ёш ўтиши билан пневмония хавфлари кўпайишини инобатга олиб, помидорни ейишни канда қилмаслик керак.

Лавлаги
Лавлаги энергия, мия фаолияти ва юрак саломатлигини яхшилаш хусусиятга эга. Ундаги алоҳида модда артериал қон босимни камайтириб, қон томирларни кенгайтиради. Бу эса 50 ёшдан кейин эркак ва аёлларда учрайдиган юрак касалликлари ва инсульт хавфини меъёрлаштиришда аҳамиятли саналади.

Кунгабоқар пистаси
Терининг ёш ва гўзаллигини сақлаш учун писта ейишни канда қилмаслик керак. Писта таркибидаги E ва C витамини қаришнинг асосий сабаби ҳисобланган зарарли радикаллар билан курашишга ёрдам беради. Пистани салатга қўшиб истеъмол қилиш ёки шунчаки чақиш тавсия қилинади.

Пекан ёнғоғи
Ушбу ёнғоқда юрак саломатлиги учун муҳим бўлган ёғлар, флавонидлар бисёр бўлади. Кунига бир нечта ёнғоқ истеъмол қилиб юрак касалликларининг ривожланиш хавфини камайтириш мумкин.

Сут маҳсулотлари
Мушаклар массасининг бирданига камайишининг олдини олиш учун таркибида оқсил бисёр бўлган маҳсулотлар, хусусан, сут маҳсулотларини ейишни канда қилмаслик керак. Шу сабаб ҳам кунлик таомномадан йогурт, кефир ва творог ўрин олишига эътибор қаратиш керак. Қолаверса, спорт билан шуғулланишни ҳам йўлга қўйиш керак.

Қўзиқорин
Менапауза вақти аёлларда суяклар мўртлашиши кузатилади. Бу билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун эса D витаминига бой қўзиқоринни канда қилмаслик керак. Қўзиқоринни нафақат ёз, балки «қуёш» витаминига эҳтиёж юқори бўлган қиш фаслида ҳам истеъмол қилиш керак.

Олхўри қоқи
Олхўри қоқи ҳам суяклар саломатлиги ва мустаҳкамлиги учун фойдали бўлган маҳсулотлардан саналади. Кун давомида 5-6 донасини ейиш суяклар массасининг камайиши билан боғлиқ муаммонинг олдини олади.

Тухум
Исталган ёшда фойдали ҳисобланган тухумни, айниқса, элликдан кейин доимий равишда истеъмол қилиш керак. Уни мунтазам равишда ейиш мия саломатлигини мустаҳкамлайди, кексайганда когнитив қобилиятларни сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, тухум мушаклар массаси учун муҳим бўлган оқсилнинг кони ҳам саналади. Шу сабаб ҳам кунни тухумдан тайёрланган омлет билан бошлаш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эллик ёшдан ошган инсонларга ҳар куни ейиш тавсия этиладиган 9 маҳсулот