Фото: «Яндекс Дзен»
Ўқитувчи сифатида фаолият юритадиган аёл, она, рафиқа ва жамоат фаоли сифатида Жилл оила ва карьерани умумлаштиришни яхши билади. У оиласи ҳақида қайғуриш билан бирга, саломатлигига эътибор беришни ҳам канда қилмайди. У учун ҳамма нарса балансдан, соғлом парҳез ва жисмоний машғулотлардан бошланади. Ёши 70 да эканига қарамай, Жо Байденнинг рафиқаси Жилл Байден латофатли ва тетик кўринади. Бунинг сири нимада экани ҳақида «Яндекс Дзен» платформасидаги мақола орқали жавоб берилади.
Бир қанча мажбуриятлари борлигига қарамай, биринчи хоним ҳамиша ўз принципларига содиқ. АҚШ президенти ва унинг рафиқаси учун таом тайёрлашга ҳозир-у нозир ошпаз бор бўлса-да, соғлом овқатланиш ҳақида гап кетганда уларнинг ўзи қарор қабул қилади. АҚШнинг биринчи хоними овқатланиш борасида 4 қоидага амал қилади.
Овқатни меҳр билан тайёрлаш
Овқат пиширишни яхши кўрадиган Жилл бу борада оддийликни афзал билади. Parade нашрига берган интервьюсида у шунчаки барча маҳсулотларни бирга тўплашни маъқул билишини таъкидлаган. Рациони соғлом бўлиши учун эса оилавий таомларга бироз сабзавот қўшишни ҳам эсдан чиқармайди.
Фото: «Яндекс Дзен»
Ҳеч қандай чеклов йўқ
Биринчи хоним муайян бир маҳсулотни таомномадан буткул чиқариб ташлаш ҳақида ўйлаб кўрмаган. Гап балансли парҳез ҳақида кетар экан, у соғлом ва очиқ позицияда бўлиш керак, вақти-вақти билан ўзини сийлаб туриш зарур деб ҳисоблайди. Маълум бўлишича, болалигида унга ширин ичимлик ва печеньеларга ҳеч қандай чеклов бўлмаган. Айнан шу сабаб ҳам у ўзида зарарли маҳсулотларга бўлган мойиллик ҳеч қачон ҳаддан ортмаган деб ҳисоблайди. Фастфуднинг фанати бўлмаган фарзандлари ҳам соғлом овқатланишнинг тарафдори.
Фото: «Яндекс Дзен»
Тамаддига бодом
Parade’га берган интервьюсида Жилл ўзини соғлом овқатланишни севувчи киши деб атаган. У стрессли вазиятларда ҳамиша бодом билан тамадди қилишини маълум қилган. Фойдали ёғларнинг кони ҳисобланган бодом қоринни тўқ тутади, саломатлик учун ҳам фойдали ҳисобланади. Бундан ташқари, Жилл кўп сув ичиш ва доимий равишда спорт билан шуғулланишни ҳам канда қилмайди.
Фото: «Яндекс Дзен»
Фойдали егуликлар
Boston Globe’нинг маълум қилишича, Байден хонимнинг севимли печеньеси саломатлик учун фойдали ҳисобланади. Сули ёрмасидан тайёрланган печеньелар Жиллнинг жон-у дили. Ушбу печеньени сиз ҳам уй шароитида тайёрласангиз бўлади.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
сули ёрмаси — 150 г;
банан — 1 дона;
бодом — 20 г;
қуритилган хурмо — 8 дона;
долчин —1 чой қошиқ.
Тайёрланиш жараёни
Хурмони 10 дақиқа иссиқ сувга солиб, ивитиб қўйинг.
Хурмо ва бананни қўшиб блендерда аралаштиринг.
Сули ёрмаси, долчин, бодом қўшиб аралаштиринг.
Думалоқ шаклга келтириб, 180 даража қизиган печда 10 дақиқа давомида пишириб олинг. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда