14:44 / 11.12.2021
2 175

Олимлар қон босимини туширадиган энг яхши маҳсулотни аниқлашди

Олимлар қон босимини туширадиган энг яхши маҳсулотни аниқлашди
Австралия ва АҚШ олимларининг аниқлашича, йогурт гипертонияда қон босимини пасайтиришга ёрдам беради.
Олимларнинг аниқлашича, ҳар куни йогурт истеъмол қилиш гипертонияда қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Тадқиқот натижалари International Dairy Journal'да чоп этилган.

Жанубий Австралия университети тадқиқотчилари Мейн университетидаги ҳамкасблари билан биргаликда йогурт, қон босими ва юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқарадиган факторлар ўртасидаги муносабат бўйича тадқиқотлар олиб борди. 1974 йилдан бери АҚШнинг Сиракуза шаҳрида олиб борилаётган узоқ муддатли Maine-Syracuse Longitudinal Study, тадқиқотида қатнашган 915 нафар катталар маълумотлари тадқиқотга асос қилиб олинган. Тадқиқот юрак-қон томир касалликлари, биринчи навбатда, гипертонияга бағишланган.

Тадқиқотчилар кўнгиллиларнинг овқатланишини уларнинг тиббий кўрсаткичлари билан таққослаб, ҳатто вақти-вақти билан йогурт истеъмол қилиш ҳам қон босими юқори бўлган одамларнинг саломатлигини яхшилашга ёрдам беради деган хулосага келишди. Шу билан бирга, ушбу ферментланган сут маҳсулотини мунтазам равишда истеъмол қилганларнинг кўрсаткичлари (120/80 миллиметр симоб даражасида) уни истеъмол қилмайдиганларга қараганда етти балл паст чиқди.

Сут маҳсулотлари, айниқса, йогурт қон босимини пасайтиришга ёрдам бериши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, сут маҳсулотлари қон босимини тартибга солишда иштирок этадиган бир қатор микроэлементлар, жумладан кальций, магний ва калийни ўз ичига олади”, - дейди доктор Александра Вейд.

Йогурт оқсил ишлаб чиқаришни тезлаштирадиган бактерияларни ўз ичига олади. Бу эса, ўз навбатида, қон босимига яхши таъсир қилади, дея қўшимча қилди доктор.

Бундан ташқари, олимлар иштирокчиларда умумий холестерин, юқори ва паст зичликдаги липопротеинлар, глюкоза, триглицеридлар ва плазмадаги гомоцистеин миқдорини кузатиб боришган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар қон босимини туширадиган энг яхши маҳсулотни аниқлашди