20 ёшли йигит автомобиль билан дарахтга урилиб, ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси 20 ёшли ҳайдовчининг ўлими билан якунланди.
Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 26 октябрь куни соат 23:30 ларда «Катта новқат» маҳалласи ҳудудидан ўтган маҳаллий йўлда юз берган.
2006 йилда туғилган йигит ВАЗ-2105 русумли автомобилни бошқараётган вақтда руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган ҳайдовчининг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…