WBA ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев уйланди

1 дақиқа ўқиш2.2K
WBA ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев уйланди
Фото: Instagram / Баҳодир Жалолов
Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев уйланди. Никоҳ оқшоми 2021 йилнинг 18 декабрь куни бўлиб ўтди.

Аҳмадалиевнинг тўйига кўплаб таниқли боксчилар ҳамда чет эллик мураббийлар ташриф буюрди. Улар орасида боксчилар Баҳодир Жалолов, Шаҳрам Ғиёсов, Иқболжон Холдоров, Ҳасанбой Дўстматов, Исриол Мадримов ва бошқа машҳур номларни учратиш мумкин.
WBA ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев уйланди
Фото: Instagram
17 декабрь куни Тошкентда жанг ўтказган Элнур Абдураимов эса Аҳмадалиевга куёвжўралик қилди.

Қайд этиш керак, аввалроқ бадиий гимнастикачи Сабина Тошкенбоева ва таэквондочи Ниёз Пўлатов турмуш қуриши ҳақида хабар берилганди.

Унгача эса Токио—2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Бекзод Абдураҳмонов ва ушбу Олимпия ўйинларида Ўзбекистон байроқдори бўлган таэквондочи Нигора Турсунқулова оила қургани ҳамда уларга Президент табриги ва совғалари етказилгани тўғрисида хабар берилганди.

Маълумот учун, Аҳмадалиев 2021 йилнинг ноябрь ойида чилилик Хосе Веласкесни мағлуб этиб, чемпионлик камарларини иккинчи марта ҳимоя қилган эди. Апрель ойида бўлиб ўтган жангида эса япониялик Рёсуке Ивасани бешинчи раундда нокаутга учратган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?