Таниқли композитор Султонали Раҳматов Chotki TV YouTube каналига берган интервьюсида собиқ рафиқаси хонанда Нилуфар Саидова билан турмуши бузилиши ҳамда қизларини салкам 10 йилдан бери кўрмаётгани ҳақида гапирди.
«Нилуфарни билмайман, охирги марта 2012 йилда қизларимни кўрдим. Қизларимни доим кўрардим, ўша вақтда уришиб қолдик, депрессия бўлган вақтлар эди. Шундан буён қизларим билан кўриша олмаяпман. Қолган фарзандларим мен билан бирга, деярли. Иккита қизим бор, улар ҳар ҳафта келиб туришади. Нилуфар билан ажрашишимнинг сабаби бўлган. У яхши аёл, лекин катта хато қилди. Хатоларини айтишни ўзимга маъқул кўрмайман, омад тилайман. Барибир у она, фарзандларимнинг онаси, яхши ижодкор. Аниқроғи, ижодкор дея олмайман, яхши хонанда. Агар яхши ижодкор бўлганида ўзи чиқа олган бўлар эди, ижодкор эмас у», – дейди композитор собиқ турмуш ўртоғи ҳақида.
Нилуфар Саидовани яна Нилуфар Раҳматова қилиш, яъни яшашингиз мумкинми, деган саволга композитор «Йўқ» дея жавоб берди.
«Нилуфар билан ажрашиш сабабини айта олмайман, лекин бир нарса аниқ: мен ўзимга тозаман. Шунингдек, бу ерда бошқа гап ҳам кетган – мансаб масаласида. Ўша вақтлар биладиганлар бўлса, мен орқа саҳнада бўлганман, оддий кийинганман. Нилуфар чиқсин, деб ҳаракат қилганман қўлимдан келганича. Ажрашиш масаласида, асосан, мансаб роль ўйнаган. Ҳозир батафсил айтсам, гап кўпайиб кетади. Нилуфар ёмон эмас, яхши аёл. Шунчаки хатолик юз берди», – дейди Султонали Раҳматов.
«Агар қайта имконият берилиб, Нилуфар Саидовага уйланганингизда, аёлингизни хонанда қилар эдингизми?», деган саволга композитор қуйидаги жавоб беради:
«Йўқ, уйланмасдим ҳам. Агар уйланганимда, албатта, ўзи жуда ҳам хоҳласа, кўнглига қараган бўлардим. Нилуфарни 1998 йилнинг январь ойида Театр ва рассомчилик ( ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият) институтига бориб, 50 та қиз ичидан танлаб олганман. Аслида Нилуфар иккинчи пландаги қиз эди, биринчи ўринда Гулчеҳра деган қизни танлаганман. Бир ойнинг ичида у қизни чиқариб юбордим. Кейин унинг ўрнига Нилуфар билан алоҳида шуғулланишни бошладим. Нилуфар билан нолдан бошлаб ишлаганман, унинг овози йўқ эди. Биринчи ижролари ҳам турибди, эшитган одам уни Нилуфар деб ўйламайди, чунки ҳали кучли эмасди. Кейин биргаликда тинимсиз ишлаб, уч йил ичида унвон олишга ҳам ҳаракат қилганмиз. Меҳнат қилганмиз ва бунинг эвазига кўп нарсага эришганмиз».
Султонали Раҳматов Нилуфар Саидова билан бирга яшаган вақтида унга қўл кўтарганидан афсусланиши ҳақида гапирди.
«Нилуфардан хафамасман, ундан икки қизим бор. Учтаси биринчи оиламдан. Уни ҳақоратлаганим, уришганим тўғри, аслида бундай қилмаслигим керак эди, лекин эркаклик ғурурим бор. Ўша томондан, маълум сабабга кўра, ҳақоратлаганман, уришганман, ҳаттоки қўл ҳам кўтарганман — айбим шу. Нилуфардан бу учун кечирим сўрайман. Шу даражада бўлганки, чидай олмай қўл кўтарганман. Тасаввур қилинг, одамларни олдида қўпол муомалада бўлса, мен ким бўламан, ‘латта’ бўламанми шунда? Нима қилишим керак эди? Хўп хотин ака, деб кетишим керакмиди? Мен унақа эмасман. Бўлмаса, ўзимдан ўзим ураманми, сўкаманми? Агар ичиб олган бўлсам, тушуниш мумкин. Лекин мен ичмайман, чекмайман ҳам. Ҳамма хатосини тан олиши керак. Ҳозир келиним бор, болаларимга ҳам айтаман, бирортаси қўлини кўтармайди. Мен такрорлаган хатони қайтармасин деб, уларни назорат қиламан. Шу икки қизим Нилуфарда, унинг яна битта фарзанди бор, отаси бошқа», — дейди Султонали Раҳматов.
Маълумот учун, Султонали Раҳматов ва Нилуфар Саидова турмушлари мобайнида Фарина ва Сафина исмли икки қиз фарзанд кўрган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар