Фото: Pinterest
Спорт зали соғлом ва сарвиқомат бўлишнинг олтин стандартидир, аммо бугунги кунда усиз ҳам саломатликни сақлашнинг кўплаб усуллари мавжуд. Қуйида минимал ускуналар ва харажатлар билан бажарилиши мумкин бўлган бир қанча танловлар мавжуд.
Арқонда сакраш
Энг кўп энергия талаб қиладиган машғулот турларидан бири арқонда сакраш бўлиб, бу билан соатига 1000-1200 калория сарфлаш мумкин. Арқондан сакраш – чидамлиликни ошириш, юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларининг фаолиятини яхшилаш учун яхши кардиомашқ. Машқ қилиш бутун организмнинг мушакларини ҳаракатга келтиради: оёқ, қўл, елка, қорин ва бел.
Зинадан кўтарилиш
Бу усул яхши, чунки зина ёрдамида ҳар қандай жойда машқ қилиш мумкин. Масалан, уйда ёки офисда. Юк оёқ, сон ва болдир мушакларини ўз ичига олади. Бундан ташқари, ҳаракатланиш давомида юрак уриши, қон айланиши тезлашади ва ички органларни кислород билан таъминлаш яхшиланади.
Велосипедда юриш
Баҳорнинг иккинчи ойи велосипедда сайр қилиш учун яхши вақтдир. Бу оёқ, қорин ва орқа мушаклари учун энг яхши кардиомашқ. Қуйи тезликда ва қисқа дам олишлар билан ушбу машқни такрорлаш саломатлик учун фойдалидир.
Югуриш
Иммунитет тизими, бўғимлар, нафас олиш тизимини мустаҳкамлаш, чидамлилик ва бу югуришдан олинадиган барча афзалликлари эмас. Шу билан бирга, у жисмоний фаолиятнинг энг оддий ва энг арзон турларидан бири бўлиб қолмоқда. Югуриш пайтида метаболизм тезлашади, тўқималар кислород билан тўйинган ва бахт гормони дофамин ишлаб чиқарилади.
Юриш
Юришда югуришдан кўра камроқ калория сарфланади, аммо у иммунитетни мустаҳкамлайди, кайфиятни яхшилайди ва стрессга қарши курашда ёрдам беради. Юриш учун хиёбонга бориб, у ерда бир неча соат ўтказиш шарт эмас. Офис атрофида юриш, иш пайтида коридорда сайр қилиш ёки ишдан кейин узоқ метро станциясига пиёда бориш мумкин.
Рақс
Бунинг учун рақс курсларига ёзилиш ёки уйда шунчаки рақсга тушиш мумкин. Рақс нафақат тананинг барча мушакларини чиқаради, балки энергияни оширади ҳам. Шунчаки қулоқчинларни тақиб, севимли мусиқани қўйиш ва организм ўзини қандай ҳис қилса, шундай ҳаракат қилишига имкон бериш тавсия этилади.
Иш жойида машқ қилиш
Кўпчилик тўғри туриш ва ўтириш ҳолатига риоя қилмайди. Кун бўйи белни тик ушлаб туриш жуда қийин, шунинг учун бел чарчаган бўлса, иш столида бироз шуғулланишга ҳаракат қилиш лозим. Оддий машқлар қон айланишни яхшилайди, узоқ вақт қотиб қолган мушакларни ҳаракатга келтиради ва организмни яхши ҳис қилишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Россия Украинанинг қатор минтақаларига ракеталар билан ҳужум қилди