Фото: Legion Media
Уйдаги чангни қанчалик тез-тез артишингиздан қатъи назар, қуёшли кунда пардани очишингиз билан ҳавода чанг зарраларни кўрасиз. Бу уй яхши тозаланмаган дегани эмас, бундай зарралар муқаррар равишда пайдо бўлади, айниқса шаҳарда яшасангиз. Натижада чангни қандай артсангиз ҳам, у бир-икки кунда яна пайдо бўлаверади.
Чангдан тозалашда патли супургидан фойдаланманг
Бундай буюмлар чангни яхши олмайди, аксинча уни ҳар томонга ёяди. Тўзғиган чанг зарралари мунча вақт ўтгач, яна юзаларга тушади. Мебель ва буюмларни чангдан тозалаш учун туклари чангни ушлаб қоладиган айланувчи электростатик супурги сотиб олган маъқул. Ҳар бир тозалашдан кейин тукларини ювиш керак.
Вентилятор ва витяжкаларни ҳам чангдан тозалашни унутманг
Уларда ҳар доим чанг тўпланади, кейин эса ҳавога сочилади. Барча ҳаво тешикларини юмшоқ чўтка билан тозаланг, кондиционер фильтрларини ҳам ювишни унутманг. Музлаткичнинг орқасини, ЛCД телевизор ва тизим блокининг шамоллатиш тешикларини ҳар доим чангюткичда тозаланг. Бу билан нафақат уйингизни чангдан тозалайсиз, балки буюмларни узоқ вақт яхши ҳолатда сақлайсиз.
Чангни қуруқ мато билан артманг
Бундай усулдан ҳеч қандай фойда йўқ. Микрофибрали матони сувда ҳўллаб, яхшилаб сиқиб олинг ёки чангга қарши тозалаш воситасидан фойдаланинг.
Полиролни тўғридан-тўғри мебелга сепманг
Агар шундай қилган бўлсангиз, бир мунча вақт ўтгач, мебелда чангни янада кўпроқ тортадиган плёнка пайдо бўлиши мумкин. Кейин уни кетказиш учун кўп вақт керак бўлади. Бунинг ўрнига полиролни матога сепиб, юза бўйлаб артиб олинг. Кейин эса мебелни тоза, қуруқ мато билан артинг.
Чангютгич фильтрларини доим тозаланг
Фильтр чанг зарраларини ушлаб туриш учун мўлжалланган, аммо у узоқ вақт давомида тозаланмаса ва алмаштирилмаса, чанг тарқатиш манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Фильтрни чангютгич ишлаб чиқарувчиси томонидан тавсия этилган муддатда тез-тез ўзгартиринг.
Чангни артган маъқулми ёки чангютгичда тозалашми?
Чанг чўкишга мойил бўлади, шунинг учун чангюткичда тозалашни энг юқори сиртдан аста-секин пастга томон бошлаш тўғри бўлади. Охирида эса полларни чангюткич билан тозаланг (чангютгичларнинг замонавий моделлари чанг зарраларини ушлаб қолади). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?