17:28 / 09.04.2022
3 767

Сочларни уй шароитида тезроқ ўстиришнинг 10 усули

Сочларни уй шароитида тезроқ ўстиришнинг 10 усули
Фото: «Домашний очаг»
Рапунселнинг соч ўримини орзу қиладиган қизлар кам эмас, лекин сочлар бу истакларни бажаришга шошилмайди. У ҳолда соч тезроқ ўсиши учун нима қилиш кераклиги ҳақида профессионалларнинг маслаҳатларини тинглашни тавсия қиламиз.

Тез-тез сочларни кесиб туриш
Сочлар соғлом ва узун бўлиши учун сартарошга мунтазам ташриф буюриш лозим. Сочни кестириш ўсишни тезлаштирмайди. Бу фақат сочнинг гуллаган учини йўқ қилади. Гуллаган толалардан қутулиш орқали соғлом соч узунлигини сақлаб қолиш мумкин.

Кўпроқ тараш
Кечқурун чарчоқдан кейин сочларни тарашни кўпчилик унутади. Бу дангасалик туфайли сочларга зарар етади. Соч илдиздан учигача таралса, бутун узунлик бўйлаб ёғ бир хилда тақсимланади. Яна бир фойдали томони бор: тараш — қон айланишини яхшилайди ва соч яхши ўсади.

Фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш
Тўғри овқатланиш муваффақиятнинг яна бир калитидир. Соч тезроқ ўсиши учун рационни гўшт, балиқ, ёнғоқ ва бутун дон билан бойитиб, оқсил миқдорини ошириш лозим.

Соч турмакловчи ускуналардан камроқ фойдаланиш
Сочлар ўсмаслигининг яна бир сабаби — дазмол, термал жингалак қилувчи ускуна ва фен. Агар улардан фойдаланмасликнинг иложи бўлмаса, минимал ҳароратда ишлатиш керак. Иссиқ ҳаво сочларнинг синиши ва тўкилишига олиб келади.

Сочни ҳар куни ювишдан воз кечиш
Умумий қоида — сочни қалин ва тез ўсиши учун ҳафтада икки-уч марта ювиш лозим. Ушбу режим бош терисини озиқлантириш, намлаш ва соч ўсишини тиклаш имконини беради.

Витаминлар қабул қилиш
Озиқ моддаларнинг етишмаслиги, биринчи навбатда, сочларга таъсир қилади. Сочни тезроқ ўсиши учун нима қилиш керак? Тери, тирноқ ва сочни парвариш қилиш учун мўлжалланган мултивитаминлар мавжуд. Уларда биотин, C витамини ва соч учун жавобгар бўлган Б витаминлари бўлиши шарт. Шу билан бирга, терининг ҳолати яхшиланади.

Сочни совуқ сув билан ювиш
Жуда иссиқ сув тери ва соч учун зарарли. Иложи борича илиқ сувда чўмилишга ҳаракат қилиш керак. Сўнгра соч фолликулаларини озиқлантириш ва сочни мустаҳкамлаш учун совуқ сув билан ювиш тавсия этилади.

Замонавий тозалаш муолажалари
Йўғон ичакни ювадиган тозалаш процедуралари организмни озуқавий моддалардан маҳрум қилади ва сочларга ҳам таъсир ўтказади. Бир ҳафталик курсдан сўнг соч диққат билан кўриб чиқилса, уларнинг ўсиши секинлашганини кўриш мумкин.

Ипак ёстиқ жилдларида ухлаш
Ҳа, худди ҳақиқий маликалар каби. Сочлар ипак устида шикастланмайди. Табиий тола сочлар тўкилишининг олдини олади.

Шампуньдан фойдалангандан кейин сочларга эътибор қаратиш
Агар янги шампундан терининг қаттиқлашиши ёки қичиши, ҳаддан ташқари ёғланиши кузатилса, шампунни алмаштириш тавсия этилади. Бошқа парвариш маҳсулотлари каби тери учун яхши бўлмаган ҳар қандай нарса сочга ҳам салбий таъсир ўтказади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сочларни уй шароитида тезроқ ўстиришнинг 10 усули