2 375
Ўзбекистонда рубль янги рекордни ўрнатди. Бунинг сабаблари нимада ва келгусида нима бўлади?
Фото: Dreamstime
Ўзбекистонда Россия рубли 1,4 сўмга ўсиб, 152,7 сўмни ташкил қилди. Бу 2022 йилдаги янги рекорддир. Россия валютаси охирги марта 2021 йил октябрда ойида бунчалик қиммат бўлган эди. Шу билан бирга, бошқа хорижий валюталар (доллар, евро, тенге, фунт стерлинг, юань ва иена) сўмга нисбатан арзонлашади.
Рубль нега ошиб бормоқда
«Дарё» суҳбатлашган экспертлар бунинг учта асосий сабабини айтиб ўтишди.
Биринчидан, Россиядан пул чиқиб кетиши сезиларли даражада камайди, натижада хорижий валютага бўлган талаб пасайди.
Бунга бошқа давлатларга ойига 10 000 доллардан ортиқ пул ўтказмаларини тақиқланиши, валюта айирбошлаш учун брокерларнинг мажбурий комиссиялари 12 фоиз миқдорда қилиниши, фуқароларга нақд валюта сотиш чекланиши сабаб бўлди.
Иккинчидан, Россия экспортчиларни валюта тушумининг 80 фоизини сотишга мажбур қилди, бу эса валютанинг кириб келишига ёрдам берди. Россия товарлари экспорти анча юқори даражада сақланиб қолди.
Учинчидан, компанияларга қўйилган чекловлар ва таъминот занжирларининг бузилиши Россияда импортни кескин камайтирди – чет эл валютасига камроқ товарлар сотиб олинаётганлиги сабабли, бу унга талабни камайтирди.
Худди шундай ҳолат 2020 йилнинг иккинчи чорагида пандемия даврида ҳам кузатилган, ўшанда импортнинг пасайиши рубль курсини барқарорлаштирган эди.
Кейинчалик нима бўлади?
Мутахассислар рублнинг ҳозирги мустаҳкамланиши сунъий эканлигини таъкидламоқда — санкциялар ва уруш оқибатларини ҳисобга олмаган ҳолда ҳам дунёда инфляция тезлашмоқда ва пул-кредит сиёсати кескинлашмоқда. Шу туфайли, Россияда валютага нисбатан чекловлар олиб ташланиши биланоқ рубль кескин қулаши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда