Ўзбекистонда 200 минг сўмликни 2024 йилдан муомалага чиқариш режалаштирилганди. Аммо маълум сабабларга кўра, мазкур қийматдаги банкнота шу йилнинг 15 июлидан муомалага киритилди. Бугун, 21 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берди, дея хабар қилмоқда «Дарё» нашри.
Мамаризо Нурмуродовнинг таъкидлашича, 200 минг сўмлик банкнотасни эрта муомалага чиқаришдан мақсад одамларга қулайлик яратишдан иборат.
«200 000 сўмлик пулни чиқарган билан инфляцияни тўхтатиб бўлмайди. Ва буни инфляцияни тўхтатиш ёки банкоматлар учун чиқарганимиз йўқ. Асосий мақсадимиз — одамларга қулайлик яратиш. Умум эътироф этилган нақд пулни ўз қоидалари бор: энг йирик банкнотадаги пул ўртача ойликнинг камида 30-40 фоизига тенг бўлиши керак. Айрим давлатларда бу кўрсатгич 50 фоизни ташкил этади.
Одамларимизнинг ўртача харид суммаси қанча бўляпти? Ҳозир ўртача харид суммаси 200-300 минг сўм, 500 минг сўмдан ошаётган ҳолатлари ҳам бор. Биз буни сегментлар бўйича ўрганамиз — деҳқон бозорлари, бозор комплекслари... Худди ўша ўрганишларимиз 200 минг сўмликни кутиб ўтирмасдан аввалроқ чиқаришга асос бўлди», —деди регулятор раҳбари.
Мамаризо Нурмуродовнинг қўшимча қилишича, 200 минг сўмлик чиқарилиши муомаладаги пуллар сони камайишига хизмат қилади.
«Биз муомаладаги жами банкноталари сонини ҳам мониторинг қилиб борамиз. Нақд пул банкноталари сони икки йил аввал жон бошига 370 донага тўғри келар эди. Бугун эса бу сонни 70 дона атрофига туширдик. Бундан мақсад одамларга қулайлик яратиш. Чегаралаш ёки бошқа мақсадлар йўқ», — деди Марказий банк раиси. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»