12 сентябрдан Москва биржасининг валюта бозорида “ўзбек сўми – Россия рубли” (UZS/RUB) жуфтлигида савдолар бошланади. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, янги валюта бозорнинг профессионал иштирокчилари, уларнинг мижозлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо имкониятларини кенгайтиради.
“Шунингдек, икки мамлакат иқтисодий субъектлари учун миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилишни ривожлантиришга қўшимча рағбат бўлади”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Москва биржаси 27 июндан бошлаб Ўзбекистон сўми билан савдо қилишни бошлаши хабар қилинган эди. Кейинроқ биржа бу санани бошқа кунга кўчирганини маълум қилди.
Ўзбекистон республика валюта биржаси 24 март куни Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги (RUB/UZS_TOM инструменти) бўйича биржа савдолари муваффақиятли ўтказилганини хабар қилган эди.
Россия Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан бири. Жорий йилнинг етти ойида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш 30 фоизга ошган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди