
28 март куни Ўзбекистонда ўлчовли олтин слиткаларининг нархи тарихий максимумга етиб, бир грамм учун 1 306 650 сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Podrobno.uz.
Бу кўрсаткич аввалги кунга нисбатан 0,99% га ўсган. Беш граммлик олтин слиткасининг баҳоси эса 6,533 миллион сўмга етди. Жорий йил бошидан бери олтин слиткалари 15,4% га қимматлашган бўлса, ўтган йилга нисбатан бу ўсиш қарийб 43% ни ташкил этди.
Мазкур ўсиш жаҳон бозорида олтин нархининг 3100 долларгача кўтарилиши билан боғлиқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар