
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. Ушбу қарор сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини янада ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган муҳим қадамдир.
Қабул қилинган қарорга мувофиқ, лойиҳанинг асосий мақсадлари ва вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди:
- Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 320 та маҳаллада сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи 12 мингта аҳоли ва деҳқон хўжалигига хизмат кўрсатадиган 100 та замонавий сут йиғиш пунктини ташкил этиш;
- 865 нафар аҳоли ва деҳқон хўжаликларига сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва уларнинг модернизацияси учун ҳар бирига 250 минг АҚШ долларигача имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминлаш;
- Сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва сотиб олувчиларни бирлаштирувчи инновацион Миллий сут маҳсулотлари платформаси дастурий таъминотини яратиш ва ишга тушириш.
Ушбу лойиҳа 7 йил давомида (2025–2031 йиллар) амалга оширилади ва мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида мамлакат сутчилик соҳаси янги босқичга кўтарилиб, аҳоли бандлиги, даромадлари ҳамда сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш кўзда тутилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, бу лойиҳа сутчилик соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, маҳаллий сут маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш имкониятини беради.
Сутчилик СоҳасиЎзбекистон РеспубликасиҚишлоқ ХўжалигиЛойиҳа МақсадлариЗамонавий ТехнологияларАҳоли Фаровонлиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар