date

Навоийдаги “Пирали” олтин кони 99 млрд сўмга сотилди

Навоийдаги “Пирали” олтин кони 99 млрд сўмга сотилди

Навоий вилоятида жойлашган “Пирали” олтин кони аукцион савдосида 99,09 миллиард сўмга харид қилинди. Ушбу коннинг захираси 2,4 тонна олтинга баҳоланган.

Сотув жараёнида NBK 111 компанияси ғолиб бўлиб, объектни бошланғич баҳодан — 4,1 миллиард сўмдан 24 баробар қиммат нархга сотиб олди.

“Пирали” конининг умумий майдони 484 гектарни ташкил қилади.

Маълумотларга кўра, NBK 111 компанияси уставида 40 фоиз улуш Хитой фуқароси Чжан Цянга, қолган 60 фоизи эса тадбиркор Нурмаҳаммад Пўлатовга тегишли.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Навоийдаги “Пирали” олтин кони 99 млрд сўмга сотилди