date

Ўзбекистоннинг олтин экспорти тарихий рекордга чиқди

Ўзбекистоннинг олтин экспорти тарихий рекордга чиқди

Жорий йилнинг биринчи етти ойида Ўзбекистон 7,58 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80,9% кўпдир. Шу тариқа, 2025 йилнинг ярмидаёқ 2024 йилдаги кўрсаткичдан (7,48 миллиард доллар) ошди.

Экспорт динамикасига кўра: февралда 1,73 миллиард доллар, мартда 1,84 миллиард доллар, апрелда 1,91 миллиард долларлик олтин сотилган. Май ойида 1,01 миллиард долларлик экспорт амалга оширилди. Июнда эса сотув тўхтаб, аксинча 9 тонна олтин сотиб олинди. Июл ойида экспорт 1,09 миллиард долларни ташкил этди.

Умумий ҳисобда йил бошидан буён 18 тонна олтин экспорт қилинди. 1 август ҳолатига кўра, мамлакат захиралари 48,74 миллиард долларни ташкил этди. Шу жумладан, олтин захиралари 38,68 миллиард доллар, валюта захиралари эса 8,48 миллиард доллар бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг олтин экспорти тарихий рекордга чиқди