13:11 / 27.12.2016
10 632

Янги йилдан бошлаб енгил саноат корхоналарига улкан имтиёзлар берилди

Янги йилдан бошлаб енгил саноат корхоналарига улкан имтиёзлар берилди

Ўзбекистон президенти яқинда имзолаган қарорида, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати субъектларига жиддий имтиёзлар беришни ҳам кўзда тутилган, деб хабар қилмоқда Sputnik агентлиги.

Пахта, аралаш ва ипак газламалар, тикувчилик, трикотаж ва тери маҳсулотлари ҳамда бош кийимлар, пайпоқлар, тўқимачилик галантерияси ва фурнитураси ишлаб чиқараётган корхоналар 2020 йилнинг 1 январига қадар даромад солиғи, мол-мулқ солиғи, кичик корхоналар ва микрофирмалар ягона солиғи, Республика Йўл фонди тўловларидан озод қилинган.

Бундан ташқари ушбу корхоналар олиб келинаётган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва Республикада ишлаб чиқарилмаётган хом-ашё ва материаллар учун божхона солиғидан озод қилинган.

Ушбу имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш учун корхона йиллик ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг камида 60% юқорида кўрсатилган енгил саноат маҳсулотларидан иобрат бўлиши керак. Юқорида айтиб ўтилган енгил саноат корхоналарининг экспорт потенциалини оширишга қаратилган яна бир муҳим омиллардан бири, бу — 2017 йилнинг 1 январидан киритилаётган экспорт фаолиятидан олинган валюта даромадини давлатган сотиш мажбуриятининг бекор қилинишидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Янги йилдан бошлаб енгил саноат корхоналарига улкан имтиёзлар берилди