date

Ўзбекистон АҚШ иқтисодиётини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон АҚШ иқтисодиётини қўллаб-қувватлайди
АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича баёнот берди. Трамп ушбу мавзуда Truth Social ижтимоий тармоғида пост эълон қилди.

АҚШ президенти Ўзбекистон билан эришилган савдо-иқтисодий келишувларни "ажойиб" деб атади. Унинг сўзларига кўра, яқин уч йил ичида Ўзбекистон АҚШ иқтисодиётига 35 миллиард доллар миқдорида маблағ киритади ва маҳсулот сотиб олади.

Кейинги 10 йил давомида эса ушбу сумма 100 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Инвестициялар асосий соҳаларга йўналтирилади: муҳим минераллар, авиация, авто эҳтиёт қисмлар, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика, ахборот технологиялари ва бошқа йўналишлар.

Трамп эришилган келишувлар учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди ва узоқ муддатли ҳамкорликка умид билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон АҚШ иқтисодиётини қўллаб-қувватлайди