Ўзбекистон-Россия савдо уйи «Узглобалтрейд» 15 февралда Москвадаги "Фуд сити" улгуржи-озиқ-овқат агрокластери ҳудудида Ўзбекистон савдо-кўргазма павильонини ишга туширди. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси билан биргаликда амалга оширилган лойиҳанинг асосий вазифаси ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулотларни сотиш географиясини кенгайтириш ва янги бозорларни ўзлаштириш ҳисобланади, деб ёзади Kun.uz сайти.
Шу куни Европадаги энг йирик агрокластер ҳудудида Ўзбекистон, Жанубий Корея, Саха Республикаси (Ёқутистон), Ставрополь ўлкаси ва Смоленск вилояти кўргазма павильони очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Павильонлар очилишига Евросиё иқтисодий комиссияси, Россия қишлоқ хўжалиги, "МДҲни иқтисодий ривожлантириш амалий маркази", "Деловая Россия" вакиллари, бошқа хорижий давлатлар озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари ташриф буюришди.
Ўзбекистон стенди миллий ранг-баранглик ва тақдим қилинган маҳсулотларнинг кенг ассортименти, жумладан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ва «Ўзвиносаноат-холдинг» компаниялари таркибига кирувчи ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг озиқ-овқат, халқ истеъмоли, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари тақдим қилинди.
Ўзбекистон вакили, "Узглобалтрейд" бош директори Магомед Мусаевнинг айтишича, савдо-кўргазма павильони барра ва қайта ишланган маҳсулотлар экспортини оширишга имкон беради. Ўтган йил экспорт ҳажми 85 млн долларлик 122 тонна маҳсулотни ташкил қилган.
"2016 йилда биз 65 турдан кўпроқ озиқ-овқат маҳсулоти экспорт қилганмиз. Бу маҳсулотларни Россия бозорида илгари суриш – бизнинг асосий мақсадимиз", деб айтган Мусаев.
Минтақалар ва давлатлар павильонларининг бир жойда ихчам жойлаштирилгани эвазига ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар бир-бирларига маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаларни воситачиларсиз, тўғридан-тўғри тузишлари мумкин, бу эса дўконлардаги маҳсулотларни анча арзонлаштиришга имкон беради.
Эслатиб ўтамиз, "Узглобалтрейд" қўшма корхонаси 2016 йил 17 октябрда Москвада очилган. Ушбу савдо уйи "Фуд сити" марказида жойлашган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»