14:50 / 19.02.2017
6 259

Иқтисодий эркинлик рейтинги: Қозоғистон дунё бўйича 42-ўринни эгаллади

Иқтисодий эркинлик рейтинги: Қозоғистон дунё бўйича 42-ўринни эгаллади

АҚШнинг The Heritage Foundation тадқиқот маркази иқтисодий эркинлик бўйича янги халқаро рейтингни эълон қилди, деб ёзади Hilol.uz сайти.

Рейтингни тузишда мулк ҳуқуқи кафолати, коррупциядан ҳимояланганлик, бюджет харажатларининг самарадорлиги ва шаффофлиги, савдо эркинлиги каби ўнта мезон эътиборга олинган.

Рўйхатнинг илк бешлигидан Гонконг, Сингапур, Янги Зеландия, Швейцария ва Австрия ўрин олди. Сўнгги бешлик эса қуйидагича кўринишда: Эритрия, Конго, Куба, Венесуэла ва Шимолий Корея.

Марказий Осиё минтақасида энг яхши кўрсаткич Қозоғистонга тегишли – 42-ўрин. Қирғизистон 89, Тожикистон 109, Ўзбекистон 148, Туркманистон эса 170-ўринни эгаллади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Иқтисодий эркинлик рейтинги: Қозоғистон дунё бўйича 42-ўринни эгаллади