Моодйъс: АҚШ банклари рақамли молия тизимига ўтишни кутмоқда

Моодйъс Ратингс агентлиги ҳисоботига кўра, АҚШнинг йирик банклари ва молия бозори воситачилари рақамли молия тизимига ўтиш жараёни дастлаб секин кечиши, бироқ кейинчалик кескин тезлашишини кутмоқда. Мутахассислар токенизация ҳажмининг ошиши ва унинг турли активлар ҳамда бозор иштирокчилари қамровини кенгайтиришини муқаррар деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Ҳозирги вақтда токенизация фаолияти асосан криптовалюта савдоси ва трансчегаравий тўловлар билан чекланган бўлса-да, анъанавий молия институтлари ушбу ўзгаришларга фаол тайёргарлик кўрмоқда. RVA.xyz маълумотларига кўра, реал активларнинг токенизация бозори 2025-йил бошидан буён 420 фоиздан ортиқ ўсди ва 31,6 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Моодйъс таҳлилига кўра, деярли барча йирик банклар рақамли активлар бўйича махсус гуруҳлар тузган ва янги инфратузилмани синовдан ўтказиш учун саноат лойиҳаларида иштирок этмоқда. Масалан, Morgan Stanley яқинда крипто-бўлинмасини ишга тушириб, крипто-валюта фондлари ва ҳамёнларини жорий этиш режаларини эълон қилди.
Агентлик молия тизимининг келажаги учун учта сценарийни илгари сурмоқда. Асосий сценарийда токенизация барқарор ўсади, банклар ва активлар бошқарувчилари ўз марказий ўрнини сақлаб қолади. Бироқ, тартибга солишдаги тўсиқлар ва паст талаб кузатилса, рақамли молия тизими ривожланиши чекланган доирада қолиб кетиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!