date

Крипто ғазна оқимлари 2024-йилдан буён энг паст даражага тушди

Крипто ғазна оқимлари 2024-йилдан буён энг паст даражага тушди

ДефиLlama маълумотларига кўра, май ойида рақамли активлар ғазна (ДАТ) компанияларига ойлик инвестиция оқими 180 миллион долларгача камайди. Бу кўрсаткич 2024-йилнинг октабр ойидан бери энг паст натижа бўлиб, апрель ойидаги 4,4 миллиард долларлик кўрсаткичдан 95 фоизга камдир. Шунингдек, май ойидаги оқим январ-май ойлари учун ўртача ойлик кўрсаткичдан 93 фоизга паст бўлди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Май ойидаги умумий оқимнинг қарийб 98 фоизи, яни 177 миллион доллари Bitcoin ғазна компаниялари ҳиссасига тўғри келди. Шунга қарамай, Bitcoin оқимлари ҳам апрель ойидаги 3,8 миллиард долларга нисбатан кескин камайган. Бошқа активлар орасида ЗКаш, Сторй ва Суи каби лойиҳаларга кичик ҳажмдаги маблағлар кирган бўлса, Litecoin тармоғидан 1,89 миллион доллар маблағ олиб чиқиб кетилган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бундай пасайиш инвесторларнинг пассив крипто ғазна моделларига бўлган муносабати ўзгараётганидан далолат беради. Spot ЭТФ фондларининг пайдо бўлиши ва даромадлиликни оширишга бўлган босим шунчаки токенларни йиғиб сақлайдиган компаниялар жозибадорлигини камайтирмоқда. Galaxy Дигитал экспертлари ДАТлар учун "сотиб ол ва сақлаб тур" даври якунланганини таъкидламоқда.

Эндиликда ғазна фирмалари ўз активларини стакинг, валидатор инфратузилмаси ёки марказлашмаган молия (ДеФи) стратегиялари орқали фаол ишлатишга мажбур бўлмоқда. Масалан, Эверстаке ҳисоботига кўра, олтита йирик ғазна фирмаси даромадининг ўртача 60 фоизи айнан стакинг ҳисобига шаклланган. Меркурё вакили Артур Фирстовнинг сўзларига кўра, бозордаги бу ўзгаришларни фақат ЭТФлар билан боғлаш бозор динамикасини ҳаддан ташқари соддалаштириб юбориш бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Крипто ғазна оқимлари 2024-йилдан буён энг паст даражага тушди