Лифтдаги агрессив ит ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозарага сабаб бўлди

Ҳиндистоннинг Мумбаи шаҳрида кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Тарқалган видеода итини лифтга олиб кирган фуқаро кутилмаган вазиятга дуч келгани акс этган.
Видеода кўринишича, лифт ичига кирган заҳоти ит атрофдаги одамларга ташланишга уринган. Эгаси жониворни тинчлантириш ва назорат остига олишга ҳаракат қилган бўлса-да, унинг тажовузкор ҳаракатлари бир муддат давом этган. Лифтдаги йўловчилар эса қўрқув билан лифтдан чиқишга ҳаракат қилган.
Мазкур лавҳалар интернетда тарқалиши ортидан кўплаб фойдаланувчилар ит эгасининг масъулияти юзасидан кескин фикрлар билдирмоқда. Айримлар бундай ҳолатларда эгаларга нисбатан қатъий чоралар кўриш зарурлигини таъкидласа, бошқалар жамоат жойлари, хусусан лифтларда йирик итларни махсус хавфсизлик воситаларисиз олиб юришни чеклаш кераклигини илгари сурмоқда.
Ҳодиса юзасидан расмий идораларнинг муносабати ёки ит эгасига нисбатан қандайдир чоралар кўрилгани ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.






























Изоҳлар 0
…