Доллар курси 12 минг сўмдан ошди

Марказий банк 8 июнь куни амал қиладиган хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди.
Маълутмотга кўра,
- АҚШ доллари 52,23 сўмга қимматлашиб, 12 049,44 сўмни ташкил этди.
- Евро ҳам ўсиш қайд этиб, 75,18 сўмга кўтарилди ва 14 024,34 сўмга етди.
- Россия рубли эса 2,4 сўмга ошиб, 163,92 сўм даражасида белгиланди.
Маълумот учун, бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун давомида ўсиб, 11 997,21 сўмга етган эди. Шу тариқа, валюта курси 2 июнь куни 12 минг сўмдан пастлаганидан кейин яна ушбу психологик чегарадан юқори кўтарилди.


























Изоҳлар 0
…