Буюк Британияда крипто-фаоллар банк чекловларига қарши кампания бошлади

1 дақиқа ўқиш40
Буюк Британияда крипто-фаоллар банк чекловларига қарши кампания бошлади

Станд Вит Crypto УК ташкилоти ўзининг 286 000 нафар аъзосини криптовалюта биржаларига ўтказмаларни чеклаётган Британия банкларига қарши курашишга чақирмоқда. Фаолларнинг таъкидлашича, тартибга солинадиган платформаларга транзакцияларни ялпи тақиқлаш рақамли активлардан фойдаланиш имкониятларини чекламоқда. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

УК Cryptoассетс Бусинесс Коунсил ҳисоботига кўра, Буюк Британия банклари томонидан крипто-транзакцияларнинг қарийб 40 фоизи блокланади ёки чекланади. Гуруҳнинг қайд этишича, кўплаб чекловлар ҳатто мамлакатнинг Финансиал Кондукт Ауторитй (ФКА) органи рўйхатидан ўтган биржаларга ҳам тегишли бўлиб, мижозларнинг индивидуал хавф профиллари инобатга олинмаяпти.

Ҳисоботда келтирилишича, биргина биржанинг ўзида бир йил давомида банклар томонидан рад этилган транзакциялар ҳажми қарийб 1 миллиард фунт стерлингни ташкил этган. Сўровда қатнашган платформаларнинг 80 фоизи блокланган ўтказмалар сони ортганини маълум қилган. Станд Вит Crypto УК ўз веб-сайтида шикоят хатларини шакллантирувчи махсус воситани ишга туширди.

КлеарБанк бош директори Марк Фаирлесс банклар крипто-тўловларга нисбатан ялпи чекловлар ўрнига хавфга асосланган ёндашувни қўллаши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, кенг кўламли блокировкалар рақобатга путур етказади ва тартибга солинадиган фирмаларнинг Буюк Британияда самарали ишлашига тўсқинлик қилади.

Ушбу кампания Британия регуляторлари стаблекоинлар учун умуммиллий қоидаларни ишлаб чиқаётган бир вақтга тўғри келди. Май ойи бошида Лордлар палатаси қўмитаси стаблекоинлар бўйича таклиф этилган қоидаларни, жумладан, пул ювишга қарши назорат ва уларнинг анъанавий банк тизимига таъсирини кўриб чиқди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?