Ярашув энг яхши қарор бўлди: Зоминда оилавий низога нуқта қўйилди

Ярашув энг яхши қарор бўлди: Зоминда оилавий низога нуқта қўйилди
Қисқача

Мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими иш юритувидаги алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати томонларнинг ўзаро ярашуви ва келишувга еришгани асосида тугатилди. Ижро жараёнида давлат ижрочиси томонидан томонлар билан бир неча бор мулоқотлар ўтказилиб, фарзанд манфаати, оила муқаддаслиги ва соғлом оилавий муҳитнинг аҳамияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати томонларнинг ўзаро ярашуви ва келишувга эришгани асосида қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилди.

Ижро жараёнида давлат ижрочиси томонидан томонлар билан бир неча бор мулоқотлар ўтказилиб, фарзанд манфаати, оила муқаддаслиги ва соғлом оилавий муҳитнинг аҳамияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, низони ўзаро келишув йўли билан ҳал этишнинг афзалликлари ҳақида ҳам тавсиялар берилди.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида томонлар ўзаро муросага келиб, оилавий муносабатларни тиклашга қарор қилди. Шундан сўнг ундирувчи алимент ижро ҳужжатини тугатиш юзасидан мурожаат қилди ва мазкур ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ якунланди.

Мажбурий ижро бюроси нафақат суд ҳужжатларининг ўз вақтида ижросини таъминлаш, балки имконият мавжуд бўлган ҳолларда оилаларни яраштириш, фарзандларнинг меҳр-оқибат ва тотувлик муҳитида тарбия топишига хизмат қилишни ҳам ўз фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири сифатида давом эттирмоқда. Зеро, аҳил оила — фарзанд камолоти ва жамият барқарорлигининг мустаҳкам асосидир.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар