Audiеранинг БЕАТ токени бир ойда 1500 фоизга ўсиб, Bitcoin ва Ethereumни ортда қолдирди

1 дақиқа ўқиш48
Audiеранинг БЕАТ токени бир ойда 1500 фоизга ўсиб, Bitcoin ва Ethereumни ортда қолдирди

Audiера сунъий интеллект мусиқа платформасининг маҳаллий токени бўлмиш БЕАТ сўнгги бир ой ичида мислсиз ўсишни намойиш этди. Bitcoin (BTC) ва Ethereum (ETH) нархлари мос равишда 25% ва 30% га пасайган бир пайтда, БЕАТ нархи 1500 фоиздан кўпроққа ошиб, 9,20 долларлик рекорд даражага етди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Ушбу кескин ўсиш БЕАТни крипто бозоридаги сунъий интеллект билан боғлиқ энг жозибадор активлардан бирига айлантирди. Нархларнинг кўтарилишига платформа даромадлари ҳақидаги ҳисоботлар, токенларни йўқ қилиш (бурн) механизми ва шорт-позицияларнинг ликвидация қилиниши асосий туртки бўлди. Audiера лойиҳаси 1-июндан 8-июнгача бўлган бир ҳафта ичида 772,045 БЕАТ миқдорида даромад кўрганини маълум қилди.

Audiеранинг иқтисодий модели Hyperliquid лойиҳасининг HYPE токенига ўхшаб кетади. Компания маълумотларига кўра, жами 12,35 миллион БЕАТ муомаладан чиқарилган. Токенларни йўқ қилиш жараёни таклифни камайтириб, дефляцион босимни юзага келтиради ва талаб юқори бўлган шароитда активнинг қадрини оширади. Бироқ, экспертлар Audiера модели ҳали янги эканлиги ва даромад пасайса, нарх кескин тушиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Шунингдек, деривативлар бозоридаги ҳолат ҳам нарх ўсишига ёрдам берди. Май ойидан бери БЕАТ бўйича 28,72 миллион долларлик шорт-позициялар ёпилиб кетган (ликвидация). Бу эса нарх тушишига пул тиккан трейдерлар ўсишга ишонганларга қараганда икки баравар кўп зарар кўрганини англатади. Ҳозирда БЕАТ ўзининг 1 миллиардлик чекланган таклифи билан инвесторлар эътиборини тортишда давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?